12 December 2012
02:18 -
Жиззахда ғалати огоҳлантиришлар пайдо бўлди, “қиёмат” келмоқдами?
Жиззахдан олинган хабарда айтилишича, ўтган куни шаҳардаги дўкон, савдо муассасалари, жамоат муассасалари эшиги ва пештоқларида қишга тайёргарлик борасидаги огоҳлантириш ва эълонлар пайдо бўлди. Ҳокимият томонидан осилган эълонлар матнида бу йил қишнинг бироз оғир келиши, шу муносабат билан қишга тайёргарлик ўзгача бўлиши лозимлиги, аҳолининг кўпроқ сабзавот ва қуруқ мевалар сотиб олиши зарурлиги қайд қилинган.
Мазкур эълонлар қарийб бир суткадан сўнг йиғиштириш олинган, дейди мухбиримиз. Маҳаллий фуқароларнинг таъкидича, эълонлар аҳолида бирмунча ваҳима ва узунқулоқ гап-сўзларни кўпайтириб юборган. Шу боисдан ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эълонларни йиғиштириб олган.
Ҳамма тушунадики, бу эълонларнинг Мая қабиласи “қиёмати”га алоқаси йўқ. Аммо, метерологларнинг фикрича, бу йил қиш анчайин мураккаб бўлади ва узоқ давом этади, демак, Мая қабиласи “қиёмати” боқа ерда бўлмаса ҳам, ўзбекистонда бўлади. Қолаверса, МДҲнинг энг қашшоқ мамлакатига айланган Ўзбекистон учун бундан баттар нима бўлиши мумкин.