09 December 2012
04:38 - Пўлат Охун: Ҳамма кўзини очсин, сохта пайғамбар Мусайлима-Нормўмин ва унинг сиғинган устози Салай Мадаминов каби ифлослардан узоқроқ турсин
“Ҳаракат” агентлиги ўзининг 2010 йил 10 мартдаги хабарида «…Новрегияда ўзбек Мусайлимаси пайдо бўлди» деб хабар берган эди. Ўша хабарда шундай сўзлар бор: «…Ақл соқолнинг узинлигига боғлиқдир, деб ҳисоблайдиган Номоз Нормўмин исмли чала мулла сохта пайғамбарлик фаолиятини бошлаб юборди. Мусулмонлар бу каби сохта пайғамбарларни Мусайлима деб аташади.

Норвегияда пайдо бўлган бу ўзбек Мусайлимаси яқин кунлардан бери ким мусулмон ва ким мусулмон эмас деган масалани ҳал қилишни ўз қўлига олди. Мусайлима-Нормўминнинг фикрича, одамлар фақат икки тоифага бўлинади - мусулмонлар ва телбалар. Ким мусулмон ким телбалигини эса, табиий, фақат Мусайлима-Нормўмин билади.»

Бу Мусайлима-Нормўмин (асли исми Номоз Нормўминов) ҳали ҳам фаолиятини давом этириб, яна жуда кўп одамларни мусулмонлар рўйхатидан ўчириш хақида ҳукмлар чиқарибди. Номоз Нормўминов томонидан мусулмонлар қоторидан ўчирилганларнинг шу пайтгача энг охиргиси Исмоил Дадажонов эди.

Номоз Нормўминов “Бир “туш” таъбири” деб номланган мақоласида Исмоил Дадажоновни мунофиқликда ва ёлғончиликда айблаб, шундай гапларни ёзганди:

- Дабдабали гапларингиз пуч, рост деб гапирган гапларингиз ёлғон сизнинг.
- Мунофиқликнинг 3 та белгисини келтирибсиз, бу белгилaр сизнинг шахсингизга узукка кўз қўйгандай тушибди.
- Бу гап Дадажоновнинг ёлғонларидан энг каттаси.
- Бу каби ёлғонларни гапиришдан одам озгина қўрқиши керак.
- … бунақа гапларни гапириш пасткашлик эмасми?!
- Дадажонов ва унга ўхшаган “номи улуғ, супраси қуруқ” инсонлар ўзларининг ҳавои-нафслари йўлида халқ ичидан чиққан миллатпарвар ҳаракат ва унинг лидерини йўқ қилишни астойдил истайдилар.

Демак, Мусайлима-Нормўмин фикрича, Исмоил Дадажонов ёлғончи, мунофиқ одам ва унга ҳеч қандай ҳолатда ишониб бўлмайди. Қарор қатъий, шикоятга ўрин йўқ.

Исмоил Дадажонов масаласини ҳал қилиб бўлдим, деб ҳисоблаган шекилли, энди Мусайлима-Нормўмин мени нишонга олибди ва ўзи йўқ Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг сайтида "Пўлат Охуновга жавоб" деган мақола ёзибди. Мени ҳам ўз қарори билан мусулмонлар қаторидан ўчирибди. Ўз мақоласида у менга бир қанча айблар қўйиб, бу айбларни мен содир этганимни унга Исмоил Дадажонов айтганини ёзибди.

Ҳа, ҳайрон бўлманглар, мақоласида айнан шундай ёзилган: "Менга бу ҳақда Исмоил Дадажон айтган". Мусайлима-Нормўмин бу гапи билан менга Исмоил Дадажонов ҳақиқатни айтди, чунки у одам доим рост гапиради демоқда. Ахир кечагина у Исмоил Дадажоновни мунофиқ ва ёлғончи деб эълон қилган эдику, буёғи қандай бўлди? Бу Нормўминни қайси ёзганига ишониш керак, кечаги гапигами ёки бугунги гапигами? Бу одамнинг ақли жойидами?

Оддий шу мисол ҳам кўрсатмоқдаки, бу Номоз Нормўмин деганлари ёлғончи ва иккиюзламачи одам. Бугун бир гап айтади, эртага умуман тескарисини. У ўзини ёлғончи ва иккиюзламачилигини исботловчи гапларни интернетда ўзи тарқатаётганига нима дейсиз? Бу одамнинг асл башарасини кўрмаётган одам кўр бўлиши керак.

Буюк ватандошимиз Имом Ал Бухорий ҳаётида бир марта ёлғон гапирганликда ушланган мусулмоннинг берган маълумотларини ишончсиз деб билган ва у берган маълумотларидан фойдаланишдан воз кечган. Лекин Номоз Нормўминнинг ёлгонлари жуда купайиб кетди, фақат Исмоил Дадажнов масаласида бир қатор ёлғонларни айтди. Аввал у билан ҳамкорликда қоғоздагиниа қолиб кетган Ҳаракатни тузди. Унга кўра, ўша вақтда Исмоил Дадажонов ростгўй ва имонли одам эди. Кейин Исмоил Дадажонов Ҳаракатдан чиқиб кетганидан кейин, Номоз Нормўмин уни ёлғончи ва имонсизга айлантирди. Энди менга айблар қўйиш мақсадида Нормўмин яна Исмоил Дадажоновни ростгўй ва ҳақиқатни гапирадигон одамга айлантирди.

Бу масалада гапирганимда бир эски аския эсимга тушиб кетди. Бир одам ёш боладан сўрабди «Сенга қоғоз пул берайми ёки танга пулми?» Ҳалиги ёш бола «Ака, танга пулни қоғоз пулни ичига ўраб беринг» деб жавоб қилибди. Эй, Нормўмин! Сен ҳам ўзингга ўхшаган аҳмоқларни алдаб ҳам танга ҳам қоғоз пуллик бўлмоқчимисан?

Нормўминнинг сиғинган устози Салай Мадаминовни қанчалик нопок, ёлғончилиги ва ножиддийлиги ҳақида жуда кўп гапирганман, ёзганман. Гапирган ва ёзган фақат мен эмас. Унинг ким эканлиги энди ҳаммага маълум.

“Ҳаракат” сайтида турган “Можаро” фильмидан кўриш мумкинки, у ифлос ўзбекларнинг тарихидаги биринчи намойишларни “кўча чангитиш” деб баҳолаб, Ислом Карим билан ҳамокрлик қилиш учун “Бирлик” халқ ҳаракатини парчалашгача борди. Кейин маълум бўлдики, у бу иши учун ҳукуматдан 53-54 сонли квартиралар олган. Коммунистик партия рўйхатидан альтернативсиз депутат бўлиб сайланган. Яъни, оддий бир хоин.

1991 йили декабрь ойида бўлиб ўтган президент сайловларининг эртаси куни Салой Мадаминов янги сайланган президент Ислом Каримовга "Сизни ғалабангиз билан табриклайман" деб телеграмма жўнатган ва сохта сайловларни легитимлаштиришда мавжуд коммунистик режимга ёрдам берган. Ислом Каримов фахрланиб, бу телеграммани телевизор орқали халққа ўқиб берган.

Алоҳида айтиш керак, Ўзбекистон мухолифатида минглаб одамлар бор, лекин шуларнинг ичидан фақат биттаси, яъни Салой Мадаминов (Мухаммад Солих) Ислом Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиб сайланиши билан табриклаган. Аҳмоқ ҳам кўриб турардики, у Коммунистик режимга хизмат қилган, Ўзбекистонда мавжуд режимнинг мустаҳкамланишага, ўзбек миллатининг бугунги аҳволга тушишига, қонга ботирилишига ҳисса қўшган. У ҳали бунинг учун ўзбек халқи олдида жавоб беради.

Гўёки ҳақиқат учун курашадиган Номоз Нормўмин мавжуд тузумни мустаҳкамлашда устози Салой Мадаминов иштирок этгани ҳақида нега жар солмайди, ҳақиқатни бутун дунъёга маълум қилмайди? Нима, ўша пайтда “Бирлик” ҳокимиятдан кучли бўлганини билмайдими? Билади, аммо ўзи ҳам устози каби ифлос ва хоин эканлигини тан олгиси келмайди. Ўша пайтда мен ҳам квартиралар оламан, коммунист партия рўхатидан депутат бўламан деб умид қилиб юрганини яширмоқчи бўлади.

Халқ ахир бир кун бу ифлосларнинг кимлигини тушуниб етади. Бундайлар халқ олдида жавоб беради.

“Бирлик” бу хоинларнинг сотқинлиги туфайли қулликка, ўзини ҳам ҳимоя қилолмайдиган ҳолга тушган ўзбек халқини озод қилиш учун ҳаракат қилмоқда, курашмоқда. Якка ўзи курашмоқда. Миллатни бир дақиқа бўлса ҳам аввал қулликдан чиқариш учун ҳар қандай усулларни ишлатишга тайёр эканлигини кўрсатмоқда. Чунки, биз учун биринчи мақсад кимдандир ўч олиш эмас. Миллатни озод қилиш. Дунёнинг тажрибасини кўрмаяпсизларми, қон тўкилишини олдини олиш учун ҳатто террористлар билан мулоқот қилинмоқда. Аммо, мулоқот ҳамкорлик эмас. Менинг шу ҳақдаги мақолам ёқмаган, шекилли, ақли йўқ Мусайлима менга осилмоқда.

Мен учун ҳамма нарса аниқ, бу масхарабоз, ножиддий, иккиюзламачи одамлар учун ҳақиқат керак эмас, миллатнинг озодлиги керак эмас, улар ўзлари бир нарсали бўлиб қолиш учун миллатни сотишга тайёрлар. Бир марта қилолдилар, иккинчисига йўл бермаймиз...

Аҳмоқларга жавоб бериш одатим йуқ. Лекин бу воқелар бошқаларга ибрат бўлишини истаб ёзишга қарор қилдим. Бу одамлар билан алоқада бўлаётганлар ёки бўладиганлар бир ўйлаб кўрсин, ахир, уларнинг иблислиги, ёлғончилиги ва ножиддийлиги исботланиб турибди. Қандай қилиб шу одамлар билан ёнма ён туриш мумкин? Қандай қилиб бу ёлғончилар билан ҳамкорлик қилиш мумкин?! Кўзи, қулоғи ва ақли бўлган ҳар бир одам шу нарсаларни яхши ўйлаб кўрсин. Юқорида айтганимдек, миллат ўз ичидан чиққан хоинлардан ахир бир кун жавоб сўрайди, биз четда қолмаиз деб ўйлаётган бўлсангиз янглишасиз.