08 December 2012
23:24 - Россиянинг ўз ватандошларини Россияга ихтиёрий кўчириш Давлат программаси Тожикистонда ишламоқда, Ўзбекистондачи? "Бирлик"дан бошқа ким бу каби масалалар билан қизиқади?
Тожикларнинг мустақил Asia-Plus агентлиги хабарига кўра, бугун Россия Миграцион Хизматининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Себелев иштирокида шу Программа доирасида давра суҳбати ўтказилди. Виктор Себелев сўнги 5 йилда Тожикистондан 3 минг 661 киши ўз ихтиёри билан Россияга кўчирилгани, уларнинг 62% олий маълумотли, 30% инженерлар, 15% шифокорлар эканлигини, қўчганларнинг 30 фоизида илимий даражалар борлигини билдирибди.

2006 йилда Россия Президентининг фармони билан яратилган ва 2012 йил 14 сентябрда муддатсиз деб эълон қилинган бу Программа доирасида ҳар йили Россияга Тожикистондан 50 минг кишини кўчириш кўзда тутилган экан, аммо бундай бўлмагани юқоридаги рақамдан кўриниб турибди.

Социолог Дилором Рахматовага кўра, бир неча йилдан кейин бу Программанинг Тожикистон учун салбий оқибатлари ўртага чиқишга бошлайди, шу сабабли Тожикистон ҳукумати бу масалага эътибор бериши керак. Табиий, Дилором Рахматовага мамлакатдан мутахассисларнинг кўчиб кетиши яхши бўлмаслиги ҳақида қайғурмоқда.

Россиянинг бу Программаси Ўзбекистонда ҳам ишлаётган бўлса керак, дейди мухбиримиз. Аммо, ҳамма соҳада бўлган каби, бизда бу ерда ҳам ошкоралик йўқ, дейди мухбиримиз. Ваҳоланки, жамият бу каби жараёнлардан хабардор қилиниши керак.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳукумати бу Программа доирасида Россия билан яқиндан ҳамкорлик қилиши, Ўзбекистон иқтисодининг аянчли аҳволи, ишсизлик даражасининг ўта юқори эканлиги, Ўзбекистонда аҳоли сони тез ўсиб бораётгани каби фактрларни ҳам ҳисобга олиб, ўзбекистонликларни Россияга ихтиёрий кўчириш масаласи билан ўзи ҳам шуғулланиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, бу муаммони биринчи бўлиб “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 1996 йили Швецияда рус тилида чиқишга бошлаган “Марказий Осиё ва Кавказ” журналидаги мақоласида кўтарган, “Бирлик” халқ ҳаракати 2003 йили Тошкентда ўтказган қурултойида бу хусусда махсус резолюция қабул қилган. 2008 йили эса, Абдураҳим Пўлат Ўзбекистон Президентига мактуб йўллаб ва бу масалалар билан шуғулланадиган алоҳида вазирлик тузиш шартлигини урғулаб, биринчи вазир сифатида Пўлат Охунни тайинлашни таклиф қилган эди.

Булар кўрсатиб турибдики, Ўзбекистонда мамлакатнинг стратегик муаммолар устида ўйлайдиган, ўз ечим йўллари тайёр бўлган “Бирлик”дан бошқа партия йўқ. Мавжуд ҳукумат эса бундай нарсаларни тушунмайди ҳам.