07 December 2012
05:41 -
“Ўзбекистон ипаги” ассоциацияси ташкил этилди
Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Тошкентда “Ўзбекистон ипаги” - Пиллакорлар ва ипак мато ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси ташкил этилди. Ассоциациянинг таъсис анжуманида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси, Ипакчилик илмий тадқиқот институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, “Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” масъул ходимлари, пиллакашлик ва ипакчилик корхоналари раҳбарлари иштирок этишган. Ассоциациянинг таъсисчилари бўлган бу делегатлар ассоциация низоми тасдиқлаб, унга Андижон вилоятидаги “Ёдгорлик” корхонаси раҳбари Аъзамхон Абдуллаевни раис этиб сайлашган.
Кейинги йилларда ушбу сердаромад тармоққа қаратилаётган алоҳида эътибор, пиллакорларга яратиб берилаётган муносиб шарт-шароитлар туфайли маҳсулот етиштириш ҳажми тобора ортиб, сифати яхшиланиб бормоқда, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри. Хусусан, шу йили 44 мингга яқин фермер хўжалиги 443,5 минг қути ипак қурти уруғини парваришлаб, 25 минг тоннадан зиёд пилла хомашёси тайёрлабди.
Мақолада таъкидланишича, пиллачилик ривожи энди гуркирайди. Чунки президент Ислом Карим қайси бир маърузасида пиллачиликни ривожлантириш ҳақида гапирибди, дейди мухбиримиз. Шу пайтгача пиллачилик соҳасини “Ўзбек ипаги” уюшмаси бошқариб келганди. “Халқ сўзи”да чоп қилинган салкам бир саҳифалик мақолада эса, бу уюшманинг тақдири ҳақида гапирилмайди ҳам. Балки, “Ўзбек” сўзини “Ўзбекистон”га ўзгартириб, янги уюшма тузилганини эълон қилгандирлар. Балки шундайдир, чунки, Ислом Карим “Ўзбек” сўзини ёқтирмаслиги аввалдан маълум.