06 December 2012
03:35 -
Ашхободдаги МДҲ саммити яшин тезлигида ўтиб бўлибди

Кечаги хабарларимиздан бирида Ашхободдаги саммит кун тартибидаги асосий масала Улуғ Ватан Урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига тайёргарчилик эканлиги тилга олинган эди. Аслида ҳам шундай бўлибди, бу хусусда қандайдир қарор қабул қилинибди. Бундан ташқари яна 19 та қарор имзолаган эмиш. МДҲда раислик Белорусияга ўтибди.
Биз тахмин қилгандек, Владимир Путин ва Ислом Каримнинг касаллиги туфайли саммит тезда ишини битирган. Хуллас, МДҲ саммитлари ҳам масхарабозликка айланмоқда.