30 November 2012
13:25 -
Филистин давлатига “БМТнинг аъзоси бўлмаган кузатувчи” мақоми берилди
Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотида 138 давлат “Ҳа”, 9 давлат “Йўқ” дер экан, 41 давлат тарафсиз қолиши натижасида Филистинга “БМТнинг аъзоси бўлмаган кузатувчи” мақоми берилди. Шу пайтгача бундай мақом фақат Ватиканда бор эди. Швецария, Австралия, Финландия, Италия ва Япония каби давлатлар аввал айнан шундай мақом олиб, кейин БМТга аъзо бўлишган. Шундай экан, Филистин олган мақом БМТга аъзо бўлиш йўлидаги яна бир қадамдек кўринса ҳам, Ватиканга аъзо мақоми берилишини ҳеч ким кутмаётганини ҳам ҳисобга олиш керак.
Дарвоқе, “Йўқ” деб овоз берган давлатлар қуйидагилар: Исроил, АҚШ, Канада, Чехия, Панама, Маршалл ороллари, Микронезия, Науру, Палау.
Дарвоқе, “Йўқ” деб овоз берган давлатлар қуйидагилар: Исроил, АҚШ, Канада, Чехия, Панама, Маршалл ороллари, Микронезия, Науру, Палау.