29 November 2012
13:32 -
Нурсултон Назарбой Қозоғистоннинг келажак стратегияларини ўйлайди, Ўзбекистон ҳақида ким қайғуради?
2011 йил 1 июлдан Россия, Қозоғистон ва Белоруссияни ўз ичига олувчи Божхона Иттифоқи амалда иш бошлади. Энди бу уч мамлакатнинг ички чегараларида божхона назорати йўқ. Назорат бу уч мамлакатнинг ташқи чегараларига ўтказилган. Қирғизистон бу Иттифоққа кириш қарорини эълон қилган бўлса ҳам, уни аъзо қилиб олиш жараёни ҳали бошлангани ҳам йўқ.
2015 йилга келиб, Россия Божхона Иттифоқи туфайли $400 млрд, Беларусия ва Қозоғистон $16 млрд.дан қўшича даромад олиши кутилмоқда.
Аммо унга кирувчи мамлакатлар қўл қовуштириб ўтираверсалар ҳам, Божхона Иттифоқига ўз-ўзидан фойда келтиравермайди. Бунинг учун енгни шимариб ишлаш керак. Бу фикр авваламбор Қозиғистон ва Белорусия учун муҳимдир.
Кеча ҳамма даражадаги ҳокимлар иштирокида минтақаларни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ҳам айнан шу масалани тилга олди. Жумладан у шундай деди: “Божхона Иттифоқи доирасида мамлакатимизга қилинадиган импорт асосий роль ўйнашга бошласа, вилоятларнинг деиндустриализациялашиш эҳтимоллиги кўпаяди. Яъни биз ишлаб чиқарган молларнинг конкуренция қобилияти бўлмаса, корхоналаримиз секин-аста тўхтаб қолади. Биз бутун дунёда рақобат қилишга ўрганишимиз керак. Авваломбор Божхона Иттифоқида ишлашга ўрганишимиз шарт.”
Бу мутлақо тўғри сўзлар. Қозоқлар ўз муаммоларини ўзлари ҳал қилаверсинлар. Аммо, Ўзбекистоннинг муаммолари билан ким шуғулланади?
Ўтган йили 20 Oктябрдаги “Ўзбекистон Эркин Савдо Зонаси ва Божхона Иттифоқига кириши керак” номли хабарда шундай фикрлар берилган эди:
“Маълумки, Ислом Карим Ўзбекистонни қўли остидаги бир колхоз каби қамчин усули билан бошқармоқда. Ҳар қандай халқаро струтураларга интеграция бўлиш эса, қонунлар устиворлигини талаб қилади. Буни истамаган, ҳатто бундай нарсаларни тушунмайдиган Ислом Карим Ўзбекистонни ибтидоийликда ушлаб туриш учун ҳар қандай интерациядан қочиб келмоқда.
Агар Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕИҲ) доирасида яратилаётган Эркин Савдо Зонаси ва Божхона Иттифоқига кирса, Ўзбекистонда, энг камида, бу Зона ва Иттифоқ нормаларига тўғри келадиган қонунлар қабул қилинарди ва энг камида, садо-сотиқ соҳасида Ўзбекистон ҳуқуқ давлати йўлига ўтишга бошларди.”
Бунга қўшимча қилиб, шуни ҳам айтиш керакки, Эркин Савдо Зонаси ва Божхона Иттифоқи каби струтураларга кириш Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш корхоналарини рақобат шароитида ишлашга, рақобатчилик юки остидан тирик чиқиш йўлларини ўрганишга мажбур қиларди.
Демак, ўтган йилги фикрларимиз ўзгармайди: Ўзбекистон Эркин Савдо Зонаси ва Божхона Иттифоқи каби структураларга кириши керак. Бундай масалаларни Ислом Карим тушунмайди ҳам, улар устида ўйлаш ҳам мухолифатнинг вазифасидир.