28 November 2012
22:12 -
Маориф вазири ўринбосари жавобгарликка тортилиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари, айни пайтда Республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижрочи директор Абдулла Очилов лавозимидан четлатилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишига кўра амалга оширилган истеъфо сабаблари Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолияти билан боғлиқдир.
Мазкур жамғарманинг Тошкентда ўтган сўнгги мажлисида жамғарма Васийлик кенгаши раиси, Президент Ислом Каримов жамғарма фаолиятидан қониқмаётганини таъкидлаган экан. Олиб борилган кенг кўламли тафтишлар натижасида қонунбузарликлар аниқланиб, Абдулла Очилов ишдан олинди. Унинг жавобгарликка тортилиши айтилмоқда, лекин бу маълумотни расман тасдиқлаш имкони ҳозирча йўқ.