22 November 2012
04:07 - Шаҳрисабзнинг собиқ ҳокими Ўктам Хидиров 11 йилга қамалди
“Қашқадарё” телеканали намойиш этган махсус кўрсатувга кўра, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди томонидан Шаҳрисабз тумани собиқ ҳокими Ўктам Хидиров Ўзбекистон Республикаси жиноят қоунчилигининг растарата, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, пора олиш сингари жиноятларда айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган. ТВга кўра, шу йилнинг 2 июнида лавозимидан четлатилиб, қамоққа олинган ҳоким 33 нафар фуқародан 496 миллион 577 минг 271 сўм пора олиб, фуқароларга давлат заҳирасидаги 164,6 гектар ерни ноқонуний равишда тақсимлаб берган.

Ҳолбуки, 63 яшар ҳокимнинг дастлабки терговлар даврида юрак хуружидан вафот этгани бир қанча оммавий ахборот всоиталарида гапирилганди.