21 November 2012
18:45 - Бу дунё шунақа ўзи: Бир кунга тахминан 11 долларлик кира ўй
Туркияда Самсун вилоятининг Қораденгиз соҳилида жойлашган маркази Ризе шаҳрида 36 ёшли Мустафо Мард икки ўртоғи билан биргаликда бир дарахтнинг устига расмда кўрилаётган уйчани қуриб, уни кунига 20 Турк лирасига (тахминан $11) кирага бериш ҳақида эълон осибди. Ердан 8 метр баландликдаги уй шамолда тебраниб турар экан, аммо унда яшаш мумкин, дебди Мустафо турк журналистларига.

Йигитлар бу уйни шунчалик ўйин қилиб қуришган экан, аммо унга бўлган қизиқишни кўргач, кирага беришга қарор қилишибди. Бу уйчада 4 кишининг ётиши ёки 6-7 киши ўтириб овқатланиши учун етрали жой бор экан.

Ҳа, бу дунё шунақа ўзи. Машҳур “Маҳаллада дув-дув гап” фильмининг қаҳрамонларидан бирини ролини ўйнаган ва фильмдан ҳам машҳур бўлган Лутфихоним Саримсоқова айтгандек “Одам қурмагурлар нималарни ўйлаб топишмайди”.