20 November 2012
06:04 -
Сурия мухолифати ЕИ тарафидан қонуний ҳокимият сифатида тан олинди, Башар Асаднинг куни битди
Сурия Мухолифати ва Инқилобий Кучларининг Коалицияси 11 октябрда ўзини мамлакатнинг қонуний ҳокимияти деб эълон қилган эди. Уни аввал Араб Давлатлари Лигаси, кейин Франция ва Туркия расмий ҳокимият сифатида тан олган эдилар. Кеча Европа Иттифиқига кирувчи 27 мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилишида, бу 27 мамлакат ҳам Сурия Мухолифати ва Инқилобий Кучларининг Коалициясини расман тан олгани эълон қилинди.
Кўринишидан, АҚШ ҳали бундай қадам қилмоқчи эмас. Аммо Башар Асаднинг рақибларини ЕИ тан олгани етарлидир. Демак, энди ЕИ мухолифатга очиқдан-очиқ молиявий ёрдам ва оғир қуроллар беришга бошлайди. Президент Башар Асаднинг куни битди, дейиш мумкин.