20 November 2012
00:22 -
Ўзбекистонлик болакай шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Словениянинг Мариборе шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида ўтган шахмат бўйича жаҳон биринчилигида тошкентлик 8 яшар Нодирбек Абдусатторов ғолиб чиқди ва жаҳон чемпиони бўлди. 11 партия ўйиндан 10 очко жамғарган ёш шахмат даҳоси 1,5 минг ҳамкасбини ортда қолдирди. Энди у ҳам Тошкентга қайтгач, ғалабасини спортга катта эътибор қаратаётган Президент Ислом Каримга бахшида эттиришса керак. Тўғрида, спортга президентнинг ўзи раҳнамолик қилмаса, шахматчимиз бундай ғалабага эриша олармиди?