19 November 2012
14:50 -
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлибди
Президентнинг 13 ноябрдаги фармони билан иккита мавжуд давлат қўмитаси бирлаштирилиб, "Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси” яратилгани 14 ноябрда хабар қилинган эди. Ислом Карим эртасигаёқ янги қўмитага Азиз Абдуҳакимовни раис этиб тайинлавчи Фармон ҳам чиқаришга улгурган экан.
2010 йил 11 октябрь куни Ислом Карим Азиз Абдуҳакимовни Ҳисоб Палатаси раиси, айни пайтда Давлат Мулки Қўмитасининг раиси вазифасини ҳам бажариб турувчи қилиб тайинлагани устида кулган эдик. Тўғри кулганмиз, чунки 30 миллион аҳолиси бўлган Ўзбекистонад икки лавозимга икки раҳбар топиб бўлмасмиди?
Мана, орадан икки йил ўтиб, ҳалигача Давлат Мулки Қўмитасининг раиси вазифасини бажарувчиси бўлиб турган Азиз Абдуҳакимовга доимий иш топилибди. Давлат Бюджетининг ҳажми халқдан бекитиб келинадиган давлатда бунақа тутуруқсиз ишлар доимий бўлиши ҳам табиий.
10 кунчадан бери ҳеч қаерда кўринмайдиган Ислом Карим ҳали фармонлар имзолашга қодир эканлигига ҳам хурсанд бўлишимиз керак. Чунки, олдимизда бундан ҳам баттар синовлар бор.