15 November 2012
00:26 - Миллатини унутган "миллатпарвар" ёзувчи ва шоир Муҳаммад Алининг юбилейи муносабати билан ош тортилди
Бугун Тошкентдаги Изидиор ресторанида Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан ош тортилди. Маросимга ҳукумат ва жамоат арбоблари, жамиятнинг турли қатламлари вакиллари келишди. Таниқли жамоат арбоби бўлган Муҳаммад Али ҳозирда Амир Темур жамғармаси раисидир. 20 дан ортиқ шеърий тўпламлари, 10 дан ортиқ насрий китоблари чоп қилинган ижодкорнинг номзоди Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ҳамда Саид Аҳмаддан сўнг Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига тайёрланаётгани айтилмоқда.

Муҳаммад Али бошқа ҳамкабларидан фарқли ўлароқ дунё кўрган, мавжуд режимни нисбатан камроқ мадҳ қилган ижодкордир. У 1992 йилдан бошлаб ўн йил давомида АҚШнинг ғарбида жойлашган Вашингтон штатининг Университетида ўзбек тили ва адабиётидан дарс ҳам берган.

Аммо, бошқалардан фарқи бўлмаган жойлари ҳам йўқ эмас. Гап шундаки, Муҳаммад Али ҳам ўша Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовлар каби мутамлака замонида ҳам миллатпарвар инсон бўлган. “Бирлик”нинг тузилиш йилларида унинг сафларига кирган, раҳбар органларига сайланган. Салом Мадамин, Дадахон Ҳасан каби ҳаромийлар миллатга хоинлик қилган даврда ҳам “Бирлик” сафларида қолган. Миллат учун жонини ҳам беришга тайёр эканлигини доим таъкидлаб турарди. Қирғизистонда Ўзбек тириклайин ёқилганда эса, Муҳаммад Али ҳамма "миллатчилар" каби ҳамма тешикларини қисиб ўтирди. Ҳозир ош ёйишдан ва ош беришдан бошқа ғами йўқ. Минг афсус...

Бу сатрлар эълон қилинганидан кейин, унинг қаҳрамонлик унвони олиш шанси ошиши муқаррар эканлигини ҳам тушуниш керак. Чунки, миллат қирғин қилинаётган пайтда қисиб ўтириш ҳақиқатда қаҳрамонликдир.

Келажакда Ўзбек миллати бу ёзувчига нашр қилган китоблари, олган ва оладиган унвонларига қараб эмас, Ўзбек хор бўлаётган кунларда нима қилганига қараб баҳо беради.