14 November 2012
02:16 -
АҚШ Давлат Департаменти мулозимлари ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашди
Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонасида АҚШ Давлат Департаментининг одам савдоси бўйича идораси вакили Эми М ` Ганн (Amy McGann), Демократия ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси вакили Жулиа Фромҳолз (Julia Fromholz) ва Ташқи ишлар Бюроси вакили Шиил Аҳлувалия (Sheel Ahluwalia) дан иборат делегация ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, “Нажот” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Ҳайитбоё Ёқуб ва Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси вакили Елена Урлаевадан иборат фуқаролик жамияти вакиллари мамлакатда болалар меҳнати, одам савдоси вазияти бўйича фикрларини баён қилишди.
Учрашувда иштирок этган Васила Иноятга кўра, мазкур делегация мамлакатимизга сафари давомида қатор расмий идораларда бўлиб, ўз соҳалари бўйича аҳвол билан қизиқишган, расмийлар фикрини ўрганишган. “Мулоқотларимиз асосан одам саводоси, болалар меҳнати масаласида бўлди. Мен болаларнинг оммавий ҳашарларга жалб этилмагани, аммо ўқитувчилар-у, тиббиётчилардан тортиб бутун бошли мутахассисларнинг пайкалларга ҳайдалгани ҳаида гапирдим” деди Васила Иноят мухбиримиз билан суҳбатда.