13 November 2012
21:03 -
Сенсация: Ўзбекистон Россия ва Қозоғистондан меҳнат муҳожирлари олиб келишга тайёрланмоқда
Мавжуд режимнинг масхарабоз ахборот воситалари бири олиб бир қўйиб тарқатаётган хабарларни бошқача изоҳлаш қийин.
Нима эмиш, ҳукуматнинг тегишли идораларида иш излаётган фуқаролар сифатида рўйхатда турганларнинг сони сентябрь ойининг охирида 18 минг киши бўлибди, ваҳолангки, ўтган йилнинг шу пайтида 24,1 минг бўлган экан. Қаранг, 25 фоизлик тушиш бор. Ҳамма ҳам ишсизлар рўйхатидан ўтавермаслигини тан олиб бўлса керак, Ўзбекистон Давлат Cтатистика Қўмитаси махсус методика бўйича ҳамма ишсизларнинг сонини аниқлабди. Бундайларнинг сони Ўзбекистонда 621,7 минг киши экан. Бу иқтисодий фаол аҳолининг 4,8 фоизидир. Фараз қилиш мумкинки, миллионлаб юрт ташқарисида мардикорлик қилаётган ўзбеклар ҳукумат тарафидан иш билан таъминланганлар ҳисобига киритилган.
АҚШда ишсизлик даражаси 9 фоиздан кўп эканлигини ҳисобга олсак, “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонимизда буюк ишлар қилинаётгани” ва ишсизлар сони 4,8 фоизга туширилганини тан олишга мажбурмиз.
Бундан ҳам қизиғи, бизда ҳар йили 1 миллионга яқин янги иш ери яратилаётгани ҳақида оламшумул хабарлар тарқатилаётганидир. Ўзбекистонда аҳоли сонининг йиллик ўсиши 1 фоиз атрофида. Бу 300 минг киши демакдир. Бундан чиқди, йилига ёшлардан тахминан 300 минг киши меҳнат қилишни бошлайди. Яратилган 1 миллион иш ерининг 300 мингини улар эгаллади дейлик. Бизда ишсизлик даражаси йиллардан бери тахминан бир даражада қолаётгани, йилига тахминан 300 минг ишчи-хизматчи нафақага чиқишини ҳисобга олсак, яратилган иш ерларининг катта қисмини тўлатиш учун одам йўқ. Ишсизларимиз янги иш ерларини тўлатишни исташмайди, уларнинг мақсади – ишсиз бўлиш.
Демак, Ислом Карим раҳнамолигида яратилаётган юз минглаб иш ерларини тўлатиш учун Россия ва Қозоғистонда меҳнат муҳожирлари олиб келишга мажбурмиз. Нега ўзимизнинг мардикорларимиз қайтмайдилар, дейсизми? Ахир улар сал кам текинга ишлашни истамайдилар, Ўзбекистондаги ойликка оила боқиб бўладими?
У ҳолда, нима учун руслар ёки қозоқлар бизга ишлашга келадилар, демоқчимисиз? Улар Ислом Каримовни ҳурмат қилишгани учун бизга келиб сал кам текинга мардикорчилик қилишади. Наҳотки, шуни ҳам тушунмайсиз!