13 November 2012
01:23 -
Француз сенатори Натали Гуле Тошкентга келди
Унинг бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилингани ҳақидаги хабар деярли барча маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чоп қилинди. Хабарларга кўра, «Франция-Марказий Осиё» парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзоси бўлган сенатор сенатор хоним билан Ўзбекистон-Франция мулоқотини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
“Икки томонлама парламент мулоқотининг ижобий динамикаси, хусусан бунда депутатлар гуруҳларининг тутган фаол ўрни эътироф этилди. Бошқа соҳаларда ҳам алоқаларни кенгайтириш истиқболлари, турли даражаларда бўлғуси учрашувларнинг жадвали кўриб чиқилди” дейилади хабарларда.
Сенатор билан учрашувларда Франциянинг мамлакатимиздаги элчиси Франсуа Готье иштирок этган.