10 November 2012
01:39 - Тошкентда Россия фуқароси бўлган таниқли имом судланмоқда
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор тумани судининг Ахмедов раислик қилаётган маҳкамасида пойтахтнинг Жўрабек масжидида имомлик қилиб, сўнгра хусусий тижорат билан шуғулланаётган имом Барот Баротов ва унинг икки нафар жиноий шериги устидан маҳкама жараёнлари кечмоқда. Учовлон Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг давлат чегараларини бузиб ўтганлик айби билан судланяпти. Маълум бўлишича, имомлар Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасининг Бекобод чегара постини айланиб ўтиш пайтида ушланган.

Барот Баротов 2010 йилда Россия Федерацияси фуқаролигини олган, икки марта юракнинг ишемик инфарки билан хасталанган.