10 November 2012
00:16 - Қийноққа тутилган руҳий хаста Ойбек Султонов 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти тарқатган маълумотга кўра, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти Дўстлик тумани суди томонидан 1987 йилда туғилган фуқаро, Янгиер шаҳар руҳий касалликелар диспансерида рўйхатда турувчи бемор Ойбек Султонов ўғирликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳатто муомала лаёқатига эга бўлмаган бу йигитни шу йилнинг ёзида Арнасой туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари қийноққа солишган ва натижада Ойбек тилдан қолган.

Шунга қарамай суд миршабларнинг зўровонлик билан олган кўрсатмаларини қонунлаштирди ҳамда айби исботини топмаган руҳий хастани 10 йилга озодлидкан маҳрум этди.

Ойбек Султонов тақдирига оид икки мақола “Ҳаракат” агентлигининг хабарлар тасмасидан жой олган ва бу мақолалар муаллифи, шоир Ҳамроқул Асқар воқеалар риводжини кузатмоқда.