23 February 2008
04:00 -
23:30 - Покистондаги парламент сайловларининг натижалари ҳақида 22:00 - Акбарали Ориф: Ўзбекистон Косовони тан оладими?
23:30 - Покистондаги парламент сайловларининг натижалари ҳақида

Дунё матбуоти 18 февралда ўтказилган парламент сайловларида президент Мушаррафнинг партиси ҳисобланган “Покистон Мусулмон Лигаси – Q” мағлубиятга учраб, унинг рақиблари бўлмиш “Покистон Халқ Партияси” ва “Покистон Мусулмон Лигагаси –N” ғалаба қозонгани ҳақида кўп ёзган бўлса ҳам, янги парламентда жойларнинг тақсимотига катта эътибор берилмади. Ҳатто, баъзида бу ҳақда хато маъълумотлар тарқатилди.

Сайловларнинг эълон қилинган натижаларига кўра, аъзоларининг умумий сони 342 бўлган Покистон парламентида партиялар олган жойлар сонининг тақсимоти қуйидагича бўлибди:

Покистон Халқ Партияси - 113
Покистон Мусулмон Лигагаси – N - 84
Покистон Мусулмон Лигаси – Q - 55
Муттаҳид Қаюмий Ҳаракати - 25
Авоми Халқ Партияси - 14
Бошқа майда партиялар - 46
Бўш жойлар - 5

Майда партияларнинг парламентда 46 жойга эга бўлиши, унинг барқарорлигига энг катта таҳдид эканлиги шубҳасиз.

Собиқ Бош вазир, ҳозирда марҳума Беназир Бхуттонинг “Покистон Халқ Партияси” ва бошқа собиқ Бош вазир Наваз Шарифнинг “Покистон Мусулмон Лигагаси –N” партияси коалиция туза олса, президент Мушарраф жуда қийин аҳволда қолади. Аммо, бу икки партия ўртасида ҳам муаммолар кўп.

"Покистон Халқ Партияси”нинг расидошларидан бири, Беназир Бхуттонинг эри Асиф Али Зардори Бош вазир бўлмаслини эълон қилди. Демак, бу партия ичида ҳам ички низолар бор.

Ҳозирча, “Покистон Халқ Партияси” ва “Покистон Мусулмон Лигагаси –N” бир масалада келишишди, у ҳам бўлса, Беназир Бхуттонинг ўлдирилиши бўйича БМТнинг мустақил текшируви ўтказилишнини биргаликда талаб қилиш.

22:00 - Акбарали Ориф: Ўзбекистон Косовони тан оладими?

22 февраль куни Москва якининидаги Ново-Огоревода МДҲ давлатларининг норасмий саммитида Косово масаласи кутарилганига ҳеч кимда шуҳба бўлмаса керак. Путин Россия президенти сифатида охирга марта қатнашган бу йиғилишга 11 мамлакат президентлари, ҳаттоки, ғарбпараст деб ҳисобланадиган Сааквишли ва Юшченколар хам ташриф буюришди.

Путин МДҲга кирувчи давлат раҳбарларига ўз ворисни яқиндан танишитириш ва ҳозирда Косово туфайли юзага келган Россия учун ноқулай халқаро вазият масласида ўз ҳамкасблари билан фикрлашиб олишган бўлса керак. Аниқроғи, Путин ўз мавқеидан фойдаланиб Косовони тан олмаслик учун уларга ҳар-хил йўллар билан босим ўтказган.

Маълумки, Қирғизистон , Тожикистон ва Қозоғистон давлатлари Косовони тан олмасликларини эълон қилган бўлсалар, Украина, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳали бирор аниқ муносабат билдиришмади.

Грузия, Озарбайжон, ва Молдова ўзларидаги шу каби муаммолар сабабли, тездагина Косовани тан олмасликларини эълон қилдилар. Арманистон эса Қарабоғ муоммосини шу каби йўл билан ўз фойдасига ҳал бўлишига умид килиб Косовани тан олиш тарадудида бўлса керак.

Аммо бу масалада Ўзбекистон призидентига роса қийин бўладиган бўлди. Эндигина Ғарб мамлакатлари билан илиқ муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилаётган Ислом Каримов Косовони тан олгиси келаётган бўлса ҳам, Россияни босими остида уни тан олмасликка мажбур.

Агар у ўзини мустакил давлат президенти эканлигини эслаб қолиб, Косовони тан олиб қўйса, Россиянинг яна ҳам қаттиқ босимига учраши тайин. Шундоқ ҳам кейинги пайтларда ўзбек ҳукуматининг «оёқ олиши» Россияга кўпам ёқавермаганини Россияда мардикорчилик қилаётган ўзбекларга қарши бошланган кампаниядан ҳам сезса бўлади.

Ҳа, Косово бугунги кунда ўз хос сиёсий танлов масаласи бўлиб қолди.