22 February 2008
04:00 -
23:45 - Туркия университетларида ҳижоб билан кириш қонунлашди 23:30 - Ҳукумат одамларни банк системасига жалб қилмоқчи, аммо ҳеч кимда ишонч йўқ - Тошкент шаҳар суди раиси истеъфога кетди 23:00 - Исл
23:45 - Туркия университетларида ҳижоб билан кириш қонунлашди

Бугун Туркия президенти Абдуллоҳ Гул мамлакат олий ўқув юртларига ҳижоб билан киришга рухсат берадиган қонунни имзолади. Аввалги хабарларимиздан маълумки, бу қонунда тўғридан-тўғри ҳижоб тилга олинмаган, ҳамма ватандошлар дин ва ирқига қарамасдан ҳамма соҳада, хусусан, таълим олишда ҳам тенг эканлиги урғуланган. Демак, бу қонун, хусусан, аёлларга диний ҳисобланган кийимда, яъни ҳижобда университетларга кириш ва ўқиш ҳуқуқини беради.

23:30 - Ҳукумат одамларни банк системасига жалб қилмоқчи, аммо ҳеч кимда ишонч йўқ

Бугун вақтли матбуотда Президент Ислом Каримнинг банкларга омонатларни жалб этишни рағбатлантиришга доир Фармони чоп этилди. Фармонда тижорат банкларига қўйиладиган омонатларнинг ҳимояси кучайтирилгани, уларнинг ҳар қандай солиқ ва мажбурий тўловлардан озод қилингани, ҳатто ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳам бу маблағларга ҳеч бир йўсинда дахл қилолмаслиги айтилган.

Аҳоли қўлидаги нақд пулларни банк айланмасига киритишни назарда тутган Фармон бир жиҳатдан аҳоли учун қулайдек. Аммо Фармонда кундан кунга инфляция даражаси ошиб, қоғозга айланиб бораётган миллий валютани муҳофаза қилиш чоралари айтилмаган. Ҳолбуки, аҳоли пул сиёсати, умуман, иқтисоднинг ҳар томонлама инқирозини ўз кўзи билан кўриб турибди, дейди мухбиримиз. Шу боисдан ҳам Ислом Каримнинг бу алдовига халқ ишонмайдигандек.

Тошкент шаҳар суди раиси истеъфога кетди

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси вазифасини бажариб келаётган Мансур Абдуғаниев ишдан бўшатилди. Унинг хизмат хонасини бўшатишини кузатган мухбиримиз суд раиси бинодан анчайин хомуш чиқиб кетганини таъкидлайди. Ўзбекистон Олий суди ва Президент девонига маҳкама устидан шикоятларнинг кўпайиб кетгани билан изоҳланган истеъфо сабабларидан бири суд раисининг таъмагирлиги билан ҳам боғлиқдир. Бундан ташқари мазкур маҳкама аксарият ҳолларда коррупцион гуруҳларнинг сиёсий буюртмаларини қонунлаштириб берадиган муассасага айланган.

Эндиликда бу лавозимни Олий суд судьяси Маматхон Ғанижонов бошқариб туради.

23:00 - Ислом Карим Корея Президентини шахсан қутлаш учун боради

Эртага Москвадаги норасмий саммитдан сўнг Тошкентга қайтган Ислом Карим Корея Республикаси Президентининг инногурация маросимида қатнашиш учун шу мамлакатга жўнаб кетади. Расмий маълумотда айтилишича, сафар мобайнида Ўзбекистон-Корея муносабатларига доир бир қанча иқтисодий, сиёсий, маданий алоқалар муҳокама нишонига чиқади.

Миршабхона журналистининг иши суднинг аппеляция босқичида кўрилди

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди аппелация ҳайъати судья Расулов раисилигида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти собиқ раҳбарлари устидан чиқарилган дастлабки ҳукмни аппеляция босқичида кўриб чиқди. 2007 йилнинг 11 ноябрида судья Жамшид Сайдалиев томонидан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган собиқ муҳаррир, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси раиси ўринбосари Шуҳрат Муродов қочқинда экани сабабли маҳкамада иштирок этмади. Аппеляция суди кутилганидек на ҳимоя тарафнинг, на айбланувчиларнинг важларини эшитмади. Ҳукмни ўз кучида қолдириб, суд мажлисини 20 минутда ёпди.

Суд мажлисида Шуҳрат Муродовни ҳимоя қилган “Эзгулик” инсон ҳақлари жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, мазкур маҳкама тўла назорат ва сиёсий буюртма асосида ташкил этилгани маълум бўлди. Боиси ҳукумат кўз қарашини ифода этувчи бир қанча интернет нашрлари суднинг дастлабки буюртма ҳукмини қувватлаш мақсадида собиқ муҳаррирни бадном этувчи мақолалар чоп этиб келди. Унга талон-тарож билан боғлиқ бир қанча сохта айбловлар юкланди. Бу кампанияга етакчилик қилган МХХ лайчаси Сергей Ежков ва унинг Узметроном интернет нашри бу мақолалар сериясини давом эттирса керак. Ваҳоланки, ҳимоячилар Шуҳрат Муродовнинг нафақат айбдор эмаслиги, балки таҳририятда, умуман талон-тарож содир этилмаганини исботлаб беришганди.

21:30 - Мирзиёевнинг кетгани ростми?

Оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Шавкат Мирзиёевдан зўраки истеъфо хати ёздириб олингани ҳақида ёзишмоқда. Расман тасдиғини топмаган бу узунқулоқ гаплардан сўнг Бош вазиримизнинг истеъфоси анчагина реаллашиб қолди. Ҳукуматга яқин манбалардан маълум бўлишича, Фарғонада янги ҳокимнинг, яъни Мирзиёевнинг келишига тайёргарлик кўрилмоқда экан.

Ўзбекистон ҳукуматида ўзига хос мавқе эгаллаган раҳбарларнинг истеъфолари билан боғлиқ тажриба шуни кўрсатадики, жамоатчилик орасида раҳбарнинг ишдан олиниши билан боғлиқ гап-сўзлар атай тарқатилади. Сўнгра бу истеъфони раҳбарнинг шотирлари, малайлари табиий бир ҳол сифатида, оғриқиз қабул қилиши чоралари кўрилади. Шавкат Мирзиёевни ишдан бўшатиш учун сарой анчадан бери уни “уй қамоғи”га ташлайди, “жиноят иши қўзғатади”, ҳатто ўзга давлатларга “қочириб юборади”. Бундай процедуралардан сўнг Каримов навбатдаги қўлқопидан безарар, осонгина қутулади, дейди мухбиримиз.

18:00 - В Москве открылся саммит СНГ

В Москве открылся неформальный саммит СНГ. В нем участвуют лидеры всех стран Содружества, причем двое из 12 – президент России Владимир Путин и президент Армении Роберт Кочарян – в последний раз принимают участие в этом форуме в качестве глав государств.

Сегодня с главами государств СНГ познакомится первый вице-премьер Дмитрий Медведев. На саммите планируется обсуждение «взаимодействия в реализации совместных проектов в социальной и гуманитарной сферах, созвучных национальным проектам Российской Федерации, курируемым первым заместителем председателя правительства России».

Откроет заседание действующий председатель СНГ Курманбек Бакиев, затем с кратким словом к собравшимся обратится хозяин саммита – Владимир Путин.

На саммит в Москву приехали также президенты Александр Лукашенко (Белоруссия), Нурсултан Назарбаев (Казахстан), Виктор Ющенко (Украина), Гурбангулы Бердымухамедов (Туркмения), Эмомали Рахмон (Таджикистан), Владимир Воронин (Молдавия), Михаил Саакашвили (Грузия), Ильхам Алиев (Азербайджан), Ислам Каримов (Узбекистан).

Это 16-я по счету встреча лидеров стран Содружества с участием Владимира Путина. Саммит проходит в Доме приемов правительства России на Воздвиженке. // ИТАР-ТААС