06 November 2012
03:40 -
“Ҳаракат” шарманда бўлган кун: Руслар устимиздан кулади десак, куладиган ўзбеклар ҳам етарлича экан
Шу йил 1 ноябрь куни Британиянинг масхарабоз Legatum Institute таҳлил маркази дунё мамлакатларидаги фаровонлик даражасини кўрсатувчи индекслар асосида тузилган рўйхатда Ўзбекистонга 64, Россияга эса 66-чи ўрин бергани ҳақида хабар бергандик. Хабарни таҳлил қилар экан, миллионлаб ўзбеклар бир бурда нон учун мардикорлик қилаётган Россиядан фаровонлик даражаси бўйича олдинга қўйилганимиз билан мағрурлансак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўлишимиздан ташқари, руслар роса устимиздан кулишади-ку, деб истеҳзо қилишдан ҳам тоймагандик.
Мана энди ўзимиз шарманда бўлдик. Нимга дейсизми? Чунки, руслар устимиздан кулиш у ёқда турсин бундай аҳмоқана хабарга эътибор ҳам бермаптилар. Аммо, Ўзбекистонда шундай хабарни ҳеч бир таҳлилсиз тарқатадиган ахборот воситаси топилган экан, ўзбекистонликларнинг ўзи унинг устидан шунчалик кулишибдики, ҳайрон қоласиз. Ўзбекистонимизни шундай кулгига қолдирган ва шарманда қилаётган olam.uz сайтини тезда ёпиб ташлаш керак.
Қаранг, бу сайтдаги Ўзбекистон фаровонлик даражаси бўйича Россиядан олинда эканлигини билдириувчи хабарга юзлаб комментарийлар ёзилибди. Уларнинг мутлақо кўпчлиги бундай хабарни жиддий сифатида тарқатган olam.uz сайти устидан кулишган ва уни мазах қилишган. “Нима қилиб Россияда мардикорлик қилиб юрибмиз, руслар бизда мардикорчилик қилишсин” деб кулганлар ҳам кўп.
Биз эса янглишганимиздан, шарманда бўлганимиздан хурсандмиз. Ўзбеклар ёки ўзбекистонликлар биз ўйлагандек ёппасига қорамол эмас экан. Ақллилар ва ҳеч нарсадан қўқмайдиганларнинг сони жуда кўп. Аслида, мавжуд режимнинг юзини очиб берувчи бу комментарийларни дарров улоқтириб ташламаган olam.uz сайтини ҳам мардлар қаторига қўшиш керак эмасми?