06 November 2012
00:17 - Ўзбекнинг масхарабоз “сиёсатшунослари” қаерга йўқ бўлди? Буни биров сездими?
Сиёсатшуносликка даъво қилиб, аслида масхарабозлик билан шуғулланиб юрган Баҳодир Мусаев, Ёдгор Норбўтаев, Алишер Таксанов ва Камолиддин Роббимов йўқ бўлиб қолганига ҳеч ким эътибор бердими?

Рус тилида ёзадиган Баҳодир Мусаев, Ёдгор Норбўтаев ва Алишер Таксановлар Центразия.ру сайтининг саҳифаларидан тушишмасди. Ҳар куни бўлмаса ҳам кун ора улардан бири бурнини ковлаб ўтириб ўйлаб топган бир тийинга қиймат фикр-мулоҳазаларини ўша сайтда эълон қиларди? Уларга нима бўлди? МХХ ходимлари Баҳодир Мусаевни ўз сафларига расман қайтариб олиб, Ёдгор Норбўтаев ва Алишер Таксановларни ўғирлаб Тошкентга олиб келдилар ва ўз сафларига расмийлаштирмоқдамилар? Шундай бўлгани яхши, чунки, улар юрт ташқарисида бажариш учун берилган топшириқни, яъни ўзбек мухолифатини орўсизлантириш вазифасини бажаролмадилар.

Ёки бу учта шаввоз туфайли обрўси тушиб бораётган Центразия.ру сайтининг раҳбарияти улардан ўзи қутилиб олдими?

Камолоддин Роббимов деган аҳмоқ билан МХХ шуғулланишни ҳам истамаганга ўхшайди. Балки, тўғри қилади, бундай саводсиз одамдан МХХга ҳам фойда йўқ.