20 February 2008
04:00 -
23:30 - Ўзбекистон ҳукумати: электр токи ўзбекка кетганидан, қўшнига кетгани фойдали 21:00 - Қозоғистон элчиси Ўзбекистон рaҳбарига ишонч ёрлиғини топширди - Немис делегацияси Ўзбекистонга келади 18:00 - Покистон

23:30 - Ўзбекистон ҳукумати: электр токи ўзбекка кетганидан, қўшнига кетгани фойдали
Бугун “Барки тожик” энергетик компанияси Бош муҳандиси ўринбосари Рашид Гулов Тожикистонга етказиб берилаётган электр энергияси ҳажмини Ўзбекистон тарафи яна 2,7 миллион кВт.соатга оширганини мамнуният билан таъкидлади. Қўшнисига меҳри жўшиб кетган Ўзбекистон режими ана шу электр энергиясини ўз халқининг насибасидан кесиб бераётгани кундек равшан. Чунки, пойтахт Тошкентдан ташқари барча вилоят ва шаҳарларимизда электр энергияси сутка давомида атиги тўрт соат берилмоқда.
Тожикистон расмийсига кўра, қиш ойларида мамлакатдаги ГЭСлар фаолияти сустлашгани боис тожиклар истеъмол қиладиган электр энергиясининг асосий қисми Туркманистон ва Ўзбекистондан олинади. Бу йил қишнинг қаттиқ келиши Тожикистонда (аслида Ўзбекистонда ҳам) социал портлашни келтириб чиқарди, аҳоли электр қувватидан маҳрум бўлди. МДҲ миқёсида ташкил этилган тузилмаларнинг саъй-ҳаракатлари билан тожиклар қишдан камроқ талофат билан чиқиш бахтига ноил, бу ўринда Тожикистон ҳукуматнинг мавжуд муаммони тан олгани мақтовга сазовор.
Ўзбек ҳукуматининг оғир аҳволдаги қўшниларга ёрдам бераётгани ҳам мақтовга сазовор. Аммо у ўз халқини ҳам ўйлаши, муаммони ҳар томонлома ҳал қилиш йўлларини излаши шарт.
21:00 - Қозоғистон элчиси Ўзбекистон рaҳбарига ишонч ёрлиғини топширди
Куни кеча Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги элчиси қилиб тайинланган Зауитбек Турисбеков Президент Ислом Каримга ишонч ёрлиғини топширди. Дипломатик протокол учун ўтказиладиган бундай анъанавий тадбирда Ислом Карим қўшни мамлакат билан бундан ўн йил муқаддам тузилган абадий дўстлик ҳақидаги шартномани эслаб қолди. Унинг эътирофича, қардош халқларнинг борди-келдилари, ўзаро муносабатлари ана шу шартномага асосланган. Аммо шахсий амбициялари туфайли келиша олмайдиган қўшни режимлар ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми бир миллиард АҚШ долларига ҳам етмаслиги амалда муносабатларнинг нечоғлилигини исботлайди.
Расмий маълумотда айтилишича, қўшни мамлакатлар сармоялари асосида ҳозирда атиги 124 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Ҳар йили ҳукуматлараро қўшма мажлислар, ўзаро комиссиялар йиғилишига қарамай иқтисодий муносабатлар кўнгилдагидек эмас. Ўтган йили Қозоғистон ҳукумати раҳбари Карим Масимовнинг ташрифини айтмаганда, яқин ўртада қўшни мамлакатлар иқтисодиёти учун фойдали ташриф ва сафарлар амалга оширилмаган.
Немис делегацияси Ўзбекистонга келади
Бир неча кундан сўнг, аниқроғи 24 февралда Германия иқтисодиёт ва технологиялар федерал вазирлиги делегацияси Тошкентга келиб, бир қанча бизнес учрашувлар ўтказади. Ўзбек матбуотининг ёзишича, маҳаллий ишбилармонлар делегация таркибида келадиган йирик компания ва корхоналар эгалари билан учрашувлардан кўп нарса умид қилишмоқда. Ташриф чоғидаги бизнес форумларга тайёргарлик кўраётган мутасаддиларнинг таъкидлашича, немис ишбилармонларини ёнилғи-энергетика, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, енгил ва тўқимачилик саноати соҳалари қизиқтиради. Кузатувчилар мазкур ишчи ташрифга Ўзбекистон-ЕИ муносабатларининг юмшаши маҳсули ўлароқ қарамоқдалар.
18:00 - Покистон ва Арманистонда сайловлар
18 февралда Покистонда парламент сайловлари, кеча Арманистонда президент сайлови бўлиб ўтди.
Арманистонда ҳали сайловнинг расмий натижалари эълон қилинмаган бўлса ҳам, жорийдаги Бош вазир Серж Саркисян 50 фоиздан анча кўп овоз билан президентликка сайлангани маълум бўлди. Мухолифатдаги Левон Тер-Петросян тахминан 20 фоиз овоз олган ва сайловни ютқазган. Эслатиб ўтамиз, Левон Тер-Петросян қайта қуриш йиллари бу мамлакатдаги миллий ҳаракатнинг лидери эди ва Арманистоннинг биринчи демократ президенти ҳам бўлган. Узоқ танаффусдан кейин у катта сиёсатга қайтиш учун уринди ва муваффақиятсизликка учради.
Ўзбеклар учун Арманистондан ҳам кўра Покистондаги сайловларнинг натижалари муҳимдир. Ғарб давлатлари тарафидан диктаторликда айбланаётган президент Парвоз Мушаррафнинг партияси - Мусулмон Лигаси (Q) сайловларни ютқазди ва расмий бўлмаган маълумотларга кўра парламентда учинчи ўринни олди.
Биринчи ва иккинчи ўринларни Мушаррафнинг ашаддий душманлари бўлган ҳозирда марҳума Беназир Бхуттонинг Покистон Халқ Партияси ва яна бир собиқ Бош вазир Наваз Шарифнинг партияси (унинг номи ҳам Мусулмон Лигаси (N)) эгаллади.
Президент Мушарраф бу сайловдан кейин ўз душманлари кўпчиликни ташкил қилувчи парламент билан уруш ҳолида бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. Ҳозирданоқ бу икки партия президентни истеъфога жўнатиш учун ҳаракат бошлашларини билдиришди.
Агар Покистонда ҳозир ҳам мавжуд бўлган сиёсий буҳрон кучайса, у биринчи навбатда Афғонистонга таъсир қилади. Бундан қандайдир даражада Марказий Осиё ҳам баҳраманд бўлади.
17:00 - HRW раҳбари Россия визасини ололмади
Бу машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотнинг ижрочи директори Кеннет Ротга Россияга кириш визаси берилмади, деб хабар беради “Интерфакс” агентлиги.
Кеннет Ротнинг айтишича, 1997 йили унга Нигерия ҳукумати кириш визаси бермаганди. Шундан бери унга биринчи марта Россия виза бермади.
Дунёда танилган ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотининг раҳбарларидан бирига виза берилмагани Россия борган сари демократиядан узоқлашиб бораётганинг яна бир кўрсатгичидир.
12:00 - Антиузбекская компания в России
Появились веские основания в развертывании черносотенной компании по шельмованию и очернению узбеков, находящихся на заработках в России. Особенно показательны две последние недели - с передач Центрального российского телевидения и других средств массовой информации не сходят описания "жутких преступлений" выходцев из Узбекистана.
А началось все с действительно криминального случая, когда отец убивает насильника (имя его не сообщают, а преставляют как гражданина Узбекистана) своего одиннадцатилетнего сына. Никто не оправдывает нашего земляка, подонки бывает везде. Но стремительно набирает силу компания по оправданию отца потерпевшего. А для того , чтобы оказать давление на общественное мнение и суд, в ход идут другие случаи. Продажа ребенка узбечкой Парпиевой - очень сомнительный случай, раскрученный по всем правилам черного пиара. Другие бытовые конфликты, но обязательно с участием узбекистанцев. И следствием этой гнусной и шумной компании - убийство на московской улице имени Миклухо- Маклая случайно проходившего по ней Хуршида Худайкулова.Кровавый список пополняется!
Напомню, что российским средствам массовой информации дана строжайшая инструкциия Кремля не перебарщивать ссылками на национальность нарушителей и подозреваемых, дабы не вызывать черносотенные взрывы и эксцессы. По данным российских правохранительных органов больше всего нарушают закон и порядок выходцы из Украины, Молдовы и Кавказа. Представители Средней Азии составляют лишь пять процентов от общего числа виновных в совершении тех или иных преступлений. И совершенно странно выглядит этот поток грязи в российских СМИ на гастарбайтеров из Узбекистана.
Мы не защищаем насильников и негодяев, они должны понести заслуженное наказание. Но черный пиар телевидения и газет обрушивается теперь на наших земляков, причем вытаскиваются из архивов "пронафталиненные "случаи двух - трех летней давности. Чуствуется и рука опытного дирижера. А власть имущим Узбекистана и лично президенту И.Каримову все "до лампочки". Лишь бы в Ташкенте было бы все спокойно.
А. Газабов
11:00 - “Ҳаракат” сайти маъмурияти: Афғонистондаги аҳволдан яна ўзбек журналистикасига
Қўшни мамлакатдаги вазият бизни қизиқтириши керак. Аммо, қизиқтирмайди. Тўғрироғи, бизни нима қизиқтиради ўзи? Россиядаги аҳвол билан ўзбекларни таништирувчи, муҳим бўлгани, Ўзбекистон нуқтаи назаридан қараб анализ қулувчи биронта мақола борми ўзбек матбуотида?
Расмий матбуотда йўқлиги аниқ, мухолифат матбуотида-чи? Ҳозир “Ҳаракат” журналидан бошқа мухолифатнинг матбуот органи ҳам йўқ. Лекин мухолифат тарафдориман деганлар очиб ташлаётган қўлбола сайтлар ёмғирдан кейин чиқадиган қўзиқориндек кўпаймоқда. Аммо, яна қайтаришга тўғри келади, Ҳаракат” сайтидан бошқа жойда биронта пичоққа илинадиган аналитик мақола йўқ. Бошқалар асосан йиғи-сиғи қилишади, узоқдан туриб олиб ҳукуматни сўкиб олиш ва шу йўл билан хумордан чиқишни асосий мақсад қилиб олишган. Озодлик, Америка Овози ва ББСнинг ўзбекча эшиттришларида ҳам шу аҳвол.
Афғонистондаги вазиятни ўрганувчи биронта мақола ҳам йўқлигини гапириб ўтириш ортиқча. Туркия, Украина, Гуржистон ёки Озарбайжонга муносабат ҳам шундай.
Бошқаларда ҳеч нарса йўқ, “Ҳаракат” сайтида ҳамма нарса жойида демоқчимасмиз. Аммо, бизда ҳарқалай озгина бўлса ҳам бор. Айниқса, Россия ҳақида. Туркия, Украина, Озарбайжон ва Гуржистон каби мамлакатлардаги вазиятни хабарларга берилган комментарийлар шаклида ҳам етарлича ёритмоқдамиз. Аммо, бу ҳам оз.
Ислом дунёси чуқур инқирозда эканлигини ҳозир ҳеч ким инкор қилолмайди. Бу инқирознинг сабабларини ўрганиш, ундан чиқиш йўлларини қидириш “Ҳаракат” сайтидан бошқа ҳеч кимни қизиқтирмайдими? Бу каби саволлар кўп, жавоб йўқ.
Марказий Осиёнинг келажаги қандай бўлади? Бу савол биз учун қанчалик муҳимлигини гапириб ўтириш ортиқча. Тайёр жавоб йўқлиги ҳам маълум, лекин турли вариантлар устида ҳозирданоқ ўйлаш мумкин ва керак. Рус матбуотида бу хусусда бир нарсалар ёзилмоқда. Ўзимиз жиммиз.
Ўзбек матбуотидаги бу аҳволнинг сабаби – журналистман деб кўкрагига урадиганлар кўпу, аслида, журналистларнинг йўқлигидир.
Мухолифатга оид сайтлардаги журналитикликни даъво қилаётганларни қўйиб турайлик, русларнинг сайтларида Таксанов, Нурмҳаммедов, Ляганов исмли журналистлар ижод қилишади. Аммо, уларнинг мақолалари совет замонидаги “Муштум” журналининг сатирик руҳи доирасидан юқорига чиқолмаябди.
Аслида, бугунги замонавий имкониятлар бошқа мамлакатларга бориб ўтирмасдан у ердаги вазиятни чуқур ўрганиш ва аналитик мақолалар ёзиш учун етарлидир. Лекин, бунинг учун талант ҳам керак.
Ўзбек журналистларидан умид бўлмагани учун бизни қизиқтираётган мавзулар бўйича Қозоғистон матбуотида чиққан мақолаларга тез-тез юз ўгирмоқдамиз. Бугун ҳам шу анъанамизни давом эттириб, Олма-Отада рус тилида чиқадиган “Континент” журналининг янги сонида эълон қилинган Евгений Пастуховнинг Афғонистондаги сўнг воқеаларни, хусусан, у ердаги ўзбекларнинг ички курашини ёритувчи “Нотинч қўшничилик” (Беспокойное соседство) мақоласини сайтимизнинг “Актуал мавзу” бўлимига қўйдик. У мақола “Ҳаракат” журналининг 2008 йил 1-чи сонида ҳам ер олади.
Мақолани ортиқча мақташ истагимиз йўқ, у анчагиа жўн ёзилган. Аммо, ўзбек журналистлари мутлақо суст-ку!
Шундай бўлса ҳам, ҳаммани бу мақола билан танишишга чақириш билан бирга, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг қуйидаги мурожаатини диққатингизга ҳавола қиламиз:
- Бир маҳаллар ҳамма мухолифатчиларни ҳиқуқ ҳимоячиси ва журналист бўлишга чақиргандик. Натижада Ўзбекистонда кенг кўламли ҳуқуқ ҳимоячилари ҳаракати яратилди. Аммо, журалистликада мақтанишга арзийдиган мисоллар йўқ. Менинг ўзим ва Пўлатжон Охун ҳамда сўнгги замонда бироз фаоллик кўрсатаётган Дайнов Ташановдан ташқари, бу хусусда ҳеч ким жонбозлик кўрсатаётгани йўқ.
Ваҳоланки, ҳозир чет элларда яшаётган турли соҳаларга оид бир қатор ўзбек илм одамлари бор. Илм одамларида аналитик қобилият доим кучли бўлган. Уларга мурожаат қилмоқчиман. Халқимизни, мухолифат фаолларинини ҳам, етиштириш учун мамлакатимиздаги ва дунёдаги долзарб масалаларга бағишланган мавзуларда қалам тебратишга ҳаракат қилинг. Мухолифат ичидаги жараёнлар ҳам чуқур таҳлилга зор. Яқин орада ўзбек журналистикаси тириладиганга ўхшамайди, жамиятни ривожлантириш эса, замонавий журналистикасиз бўлмайдиган нарса. Демак, ўзбек жамиятининг келажагини ўйласак, журналистикликни ҳам ўз зиммамизга олишга маҳкуммиз.
Бирон нарса ёзсангиз, уни фақат бизнинг сайтга жўнатинг ҳам демоқчимасман. Қайси сайтда бўлмасин, дозарб масалаларга турли нуқтаи назардан қарашларни ўқувчиларга етказиш лозим. Бизга юборилган ҳар қандай мақолани эса, сўзсиз чоп этамиз.