03 November 2012
12:34 -
Туркманларнинг биринчи сунъий ер йўлдошини французлар яратади, Хитой фaзога чиқаради
Туркманистонга ростдан ҳам ернинг сунъий йўлдоши керакми, ёки бу - нефть ва газ сотишдан олинган фойдани қаерга ишалишни билмасдан қилинаётган ишми, маълум эмас.
Аммо, шу кунларда туркманларнинг буюртмаси билан сунъий ер йўдошини тайёрлаётган французларнинг Thales Alenia Space кампаниясининг вице-президентини Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳаммед Ашхободда қабул қилибди ва бу лойиҳа қандай бажарилаётгани ҳақида маълумот олибди. Ислом Карим каби ҳамма соҳада ҳаммага маслаҳатлар, ҳатто таклифлар бериш қобилияти борлигига ишонган Туркманбоши-2 туркман сунъий ер йўлдошининг қанотларини қандай жойлаштириш хусусида қимматли маслаҳатлар берган бўлса ажаб эмас.
Бу учрашув ҳақида туркманлар тарқатган расмий хабарларда айтилишича, сунъий ер йўлдоши хитойларнинг “Буюк девор” компанияси тарафидан "Чанчжэн-3Б" ракетаси воситасида фазога олиб чиқилади. Ер йўлдоши Сичан космодромидан 2014 йилда фазога отилади.
Биринчи туркман сунъий ер йўлдошининг учирилиши бу мамлакатда телекомуникация, алоқа, Интернет ва мобиль алоқа соҳаларида катта ҳамлалар қилиш имкони берар эмиш. Ишониш қийин, аммо ҳозирча туркманларга ҳавас қилишдан бошқа иложимиз йўқ.