02 November 2012
17:44 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилади, аммо бу сафар Обама “Ҳаракат”дан ҳам кучли чиқди

Атлантик океандан АҚШнинг жанубий қирғоқларига келаётган Сэнди бўрони, бу мамлакатда 6 ноябрда бўладиган президент сайлови туфайли, жаҳоннинг диққат марказида турибди, деган фикрни биринчи бўлиб “Ҳаракат” агентлиги билдирди. Агар бўрон туфайли кутилмаган талофатлар бўлса, бу Обаманинг зарарига бўлиши муқаррарлиги таъкидланди.

Мана, Сэнди бўрони ўтти, кетти. 100 га яқин киши ҳалок бўлди. Аммо, Барак Обама ҳукумати ва уни ўзининг саъй-ҳаракатлари билан бундан ҳам катта бўлиши мумкин бўлган фалокатларнинг олди олинди. Натижада, сайлов олдидан Барак Обаманинг позицияси яна ҳам кучайди.

Аммо, кучайиш бунчалик даражада юксак бўлишини ҳеч ким тахмин этмаган эди. Бу ерда Нью-Йорк шаҳарининг мэри Майкл Блумберг президентлик сайловида Барак Обамани қўллаб-қувватлашини эълон қилгани назарда тутилмоқда. Ҳа, бу жуда муҳим воқеа бўлди, Барак Обаманинг ғалабси таъминланди, дейиш мумкин.

70 ёшли Майкл Блумберг, маълум маънода, афсонавий шахс. У биринчи марта 2002 йили Нью-Йорк шаҳрининг мэри этиб сайланган.
Аммо, бу ғалабага етишиш учун у 2001 йили Демократик Партиядан Республикачилар Партиясига ўтди, 2005 йили иккинчи марта мэр бўлиб сайланди. Кейинчалик у Республикачилар Партиясини ҳам тарк этди. Шаҳар қонуни бўйича у учинчи марта мэр бўла олмас эди, аммо унинг учун бу қонунни ўзгартирдилар, унинг ўзи бунга эришди ҳам дейиш мумкин. Шундай қилиб, у 2009 йили учинча марта мустақил номзод сифатида сайловларда қатнашди ва яна мэр бўлиб қолди. У 25 миллиард долларлик бойлиги билан Forbes журнали рўйхати бўйича АҚШ бойлари ичида 10-чи ўринда туради. Шу журналнинг ўтган йил натижалари бўйича тузилган рўйхатида 20-чи ўринда эди, бу йил яна кўтарилса керак. Лекин у Нью-Йорк учун қилган буюк ишлари билан катта обрўга эришган шахс. Унинг ҳар қандай фикри, хусусан, Обамани қўллаб-қувватлаш қарорининг жамиятдаги таъсири кучли бўлади.

Сайтимизнинг ўзбек ўқувчилари қуйидагиларни ҳам билишлари фойдали бўлади. Ҳеч қандай аҳамияти бўлмаган АҚШ Коммунистик Партиясини ҳисобга олмасак, бу мамлактда сиёсий партиячилик ғоявий кураш майдони эмас. Бу ердаги иккала катта партия ҳам демократикдир, руспубликачилар бироз консерватив, демократлар бироз либералдир, холос. Шу сабабли, ҳеч иккиланмасдан, АҚШда сиёсий партиячиликни сиёсий рақобатчилик бозори дейиш мумкин. Маълумки, бозорда молнинг бугунги баҳосига қараб олиб-сотиш бўлади. Демак, АҚШда партия ўзгартириш ғоя ўзгартириш ёки бирон партияга нисбатан хоинлик деб ҳисобланмайди. Шундай шароитда ҳам АҚШда партия ўзгартириш ҳолларининг озлиги – бу ерда сиёсий бозор ҳам мувозанатли эканлигининг кўрсатгичи.

Майкл Блумбергнинг партия ўзгартириши сотқинлик ҳисобанмас
лигининг бошқа бир сабаби - унинг ўзи ҳар қандай партияни сотиб олишга қурби етадиган бой эканлигида.

Шу жиҳатлари билан АҚШнинг сиёсий саҳнаси, демократия нималигини энди ўрганаётган мамлакатларни қўйиб туринг, Ғарбий Европадан ҳам принципиал фарқлидир.