02 November 2012
05:27 -
Тошкентда бўшаб қолган депатутлик ўринларига сайлов ўтказилади
Бу борада «Вечерний Ташкент» газетаси хабар қилди. Ҳалқ депуптатлари Тошкент шаҳар кенгашига сайловлар ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар комиссияси ўтказиладиган сайловлар санасини шу йилнинг 25 ноябрига белгилаган. Тошкентнинг 17-Мингўрик, 33-Тараққиёт, 37-Қурувчилар, 52-Уста Ширин ва 60-Ракат округларида ўтказиладиган сайловлар кенгашга янги депутатларни танлайди. Айримлари вафот этгани, айримлари эса қамалгани туфайли бўшаб қолган депуталик ўринлари тўлдирилишига масъул комиссия таркиби сайлов кунидан 25 кун олдин тасдиқланган.