31 October 2012
21:34 -
Америка Сэнди бўронининг яраларини тузатмоқда, катта ишлар қилинмоқда. Ҳа, Америка шунқа!
Якшанба-душанба кунлари АҚШнинг Атлатик океан қирғоқларига урган Сэнди бўронининг маркази Нью-Йорк ва Нью-Жерси каби одам кўп яшайдиган жойларга, қолаверса, машҳур жойларига ургани, бунинг устига президент сайловлари арафасида ургани жаҳон миқёсидаги воқеага айланди.
Табиий, ҳарбир ўлим, ҳар бир жароҳат ва моддий зарар кимнингдир юрагига, кимнингдир ҳамёнига уради. Уларни тўғри қабул қилишимиз керак. Айниқса, ҳар бир ўлим учун юрагимиз ачийди. Ҳар бир инсоннинг дардини бошқа инсонлар ҳам ўзига яқин олиши инсониятнинг жиҳатларидан биридир.
Айни замонда, воқеаларни тўғри баҳолаш ҳам хабарчиларнинг вазифаси.
Бу каби бўрон-довуллар Атлантикадан ҳар йил келади, баъзида бир йилда бир нечтаси келади. Лекин улар кўпинча экваториал минтақаларда бўлиб, АҚШнинг жанубий қисмида нисбатан катта бўлмаган ҳалокатлар ва моддий зарарларга йўл очарди. Катталари ҳам бўларди. Масалан, бир неча йил аввал шундай бўронлардан бири Луизиана шататининг Нью-Орлеан шаҳари ёнидаги тўғонни ҳам бузиб юборгани сабабли юзлаб одам ҳалок бўлган, катта моддий зарар етказилганди.
Ҳозир Сэнди бўрони туфайли 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, уларнинг ярмидан камроғи америкаликлар. Кўплаб ўйлар ва бошқа турли иншоотлар бузилди, ташлаб юбориш ҳолига келган юзлаб автомобиллар бор. АҚШга етказилган умумий зарар 20 млрд доллар атрофида деб баҳоланмоқда.
Табиий, бу катта зарар. Бироқ, АҚШнинг йиллик Ялпи Ички Маҳсулоти 15 трилиион доллар атрофида эканлигини ҳисобга олсак, ҳеч қандай ваҳимага асос йўқ, ҳеч қандай муаммо йўқ.
Ҳозир телеканаллар орқали офат жойларидан кўрсатилаётган қисқа репортажаларни кўриб, ўша Луизиана штатида юз берган фалокат кунлари эсимга тушди, дейди АҚШда яшаётган Абдураҳим Пўлат. У воқеаларни ҳам телеэкранналар орқали кўргандим. Сув босган уйларнинг томларидан тирик қолганларни вертолётлар олиб кетишарди, катта зарар кўрган, аммо сув остида қолмаган маҳаллардаги одамларга озиқ-овқат тарқатишарди ва ҳоказолар.
Бир вертолётнинг тагига осилган катта тўр ичида бир нарсалар олиб келиниши билан қайсибир шаҳарча ёки қишлоқ одамлари у тўр ичидан унча катта бўлмаган қопчалардаги нарсаларини олиб кета бошлашди. Баъзи одамлар бир эмас, иккита қопчани қўлтиқлари остига олиб кетишарди. Узоқдан кўрсатилаётгани учун бу пластик қоплар ичида нима борлигини кўриб бўлмасди. Бир маҳал шу қоп кўтариб кетаётганларни жуда яқиндан кўрсатиб қолишди. Ҳайрон қолманг, қопчаларда муз бор эди. Дарҳол тушундим, одамларнинг уйида шиша ёки пластик шишаларда сув бор. Аммо, электр йўқ, музлатгичлар ишламайди. Ҳа, америкаликлар энди илиқ сув ичишсинми? Албатта, йўқ. Шу сабабли уларни муз билан таъминлашаётган эди.
Ўшанда уйи сув босганларни дарҳол яқин ва узоқ ерлардаги меҳмонхоналарга жойлаштиришди. Табиий, ҳаражатларни давлат тўлади. 3 юлдузли меҳмонхонага жойлаштирлганларнинг баъзилари шикоятчи бўлганлари ҳақидаги хабарларни ҳам ўзим ўқидим ва эшитдим. Тўғри-да, одамлар шундай фалокатга учрасаю, АҚШдек давлат ҳаммага 5 юлдузли меҳмонхоналар етиштириб беролмаса, бу қанақаси бўлди?
Қисқа қилиб айтсак, шунақа буюк давлат бу – Қўшма Штатлар деганлари!