30 October 2012
01:32 -
Тошкентга БМТ мулозими келмоқда
Эртага .ртимизга БМТ Бош котибининг аҳолишунослик бўйича ўринбосари Бабатунда Осотимехин келади. 2011 йилнинг 1 январида мазкур лавозимига сайланган шифокор ва жамоатчи эксперт муқаддам Нигериянинг Соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаган. Хабарларда айтилишича, БМТ мулозими Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали мулозимлари, хусусан, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари билан учрашади. Парламент палаталарида бўлади. Унинг Оқсаройда қабул қилинишига доир маълумотлар йўқ.
БМТ мулозимининг Тошкентдаги Перинатал марказига Соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов ҳамроҳлигида ташриф буюради, қатор клиникаларда шифокорлар билан кўришади. БМТ лойиҳалари асосида бунёд қилинган тиббий муассасаларни бориб кўради ва тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича Ислом Карим бошчилигида Нигериядан ҳам ўтиб кетганини олқишлайди.