29 October 2012
22:53 -
Қирғизистонда ўзбекларни тақиб қилиш давом этмоқда
Энг қизиғи, бу ҳақда Қирғизистоннинг мустақил оммавий ахборт воситалари хабар бермоқда. Уюшмаган ўзбеклар жамоаси ўзини ҳимоя қилишга, хатто бу ҳақда хабар тарқатишга ҳам қодир эмас.
Мана баъзи бир хабарлар.
Челябинскда Қирғизистоннинг талаби билан Дониёр Убайдуллаев исмли ўзбек ушланган. Қирғизистон фуқароси бўлмиш бу ўзбек 2010 йил июнидаги қонли воқелар пайтида ўз уйида кирада турган 4 қирғиз студентини босқинчиларга тутиб беришда, ўзи ҳам босқинчликларда иштирок этишда айбланиб, халқаро қидирувга эълон қилинган эмиш. У 2012 йил сентябрь ойида Челябинскка хотини ва ёш боласи билан бирга келиб, автомобилда кирачилик билан шуғулланаётган экан. Челябинск вилоят прокуратураси Дониёр Убайдуллаевни Қирғизистонга экстрадиция қилиш учун керакли текширишлар олиб бормоқда.
Шу кунларда Сузоқ туман судининг судяси Айжан Смадиярова 31 ёшли Шамшидин Ниёзалиевни умр бўйи озодликдан маҳрум этибди. У 2010 йил июнь кунлари Жалолобод вилоятидаги “Санпа” пахта тозалаш заводи яқинида бўлган оммавий тартибсизликлар ва қотилликлар иштирокчиси сифатида айбланган. Унинг ўзи эса, 2010 йил 20 майда Қирғизистонни тарк этгани ва 27 июнда қайтиб келганини гапирмоқда. Адвокатларга кўра, унинг айби исботлангани йўқ, кўринишидан, судья авваллари ҳам кўп марта чиқарилган ҳукмлардан нусха олиш билан чекланган, холос.
Шамшидин Ниёзалиев шу йил 19 январь куни Қозоғистонда ушланган ва 5 июнда Қирғизистонга экстрадиция қилинган экан.
Маълумки, ўша қонли воқеалар давомида 400 га яқин одам нобуд бўлган, Мустақил Халқаро Комиссия хулосаларига кўра, ҳалок бўлганларнинг 75 фоиздан кўпроғи ўзбеклар бўлган бўлса, ўша воқеалар бўйича қамалганларнинг 80 фоизи ўзбеклардир. Демак, ўзбекларга қарши геноцид давом этмоқда. Ўзбеклар эса, Чимкентда ҳам Тошкентда ҳам, охурлар атрофига йиғилиб, овқат ейиш билан овора.