12 February 2008
04:00 -
23:30 - Ўзбекистонда яқин орада кўрилмаган совуқ - Пўлат Охуннинг аризаси Олий суд ва вилоят суди ўртасида “йўқолиб қолди” 10:00 - Абдураҳим Пўлат: Малайзиянинг собиқ Бош вазири каби тарафдорларим борлигидан мамну

23:30 - Ўзбекистонда яқин орада кўрилмаган совуқ
Режимбоши қаҳри етмаганидек яна мамлакатни совуқ забтига олмоқда. Маълум бўлишича, кеча, 11 февраль тонгида мисли кўрилмаган даражада ҳарорат қайд этилди: -15 градус. Ўзбекистон гидрометерология маркази матбуот хизмати вакили И. Зайцеванинг таъкидлашича, бундай паст ҳарорат бир неча кун сақланиб қолиши кутилмоқда. Эскича усуллар билан ҳисоб қилувчилар ҳам табиатнинг бу инжиқлигидан довдираб қолишган. Уларга кўра, катта чилла чиққанидан сўнг (5 февраль) сўнг бундай совуқ бўлиши мумкин эмасди.
Гидрометерология хизмати ходимларининг айтишича, энг паст ҳарорат мамлакатимизда 1889 йил қишида қайд этилган. Ўшанда Тошкентда ҳаво ҳарорати минус 28 градусгача тушиб кетганди. 1957 ва 1969 йиллари ҳам худди шундай қаттиқ қиш кузатилган. Ўшанда Амударё суви музлаган ва бу йил ҳам ана шу ҳодиса такрорланди. Аҳоли орасида уй-жойсиз дайдилар, шифохоналардаги айрим беморлар, турли тасодифлар билан дала-даштда қолиб кетганлар орасида қурбонлар кўп. Афсуски, режим матбуоти бу ҳақда ёзишни истамайди.
Лекин, куни кеча Оқсаройдан Ислом Карим Қорақалпоғистон ва Хоразм аҳлига раҳмат айтиб қолганди. Демак, унинг фикрича, қаттиқ совуқ билан курашаётган бу икки минтақа одамлари ана шу раҳматнинг тафтига исиниб жон сақлашлари керак, шекилли.
Пўлат Охуннинг аризаси Олий суд ва вилоят суди ўртасида “йўқолиб қолди”
Аввалги даракларимизда “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг паспорти масаласида фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти судининг кассасация ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилганини айтгандик. Ҳозирда Олий суддан маълум бўлишича, 1 феврал куни юборилган ариза маҳкамага келиб тушмаган. Бу ҳақда Олий суднинг ўзини таништирмаган (телефон рақами 1390238) ходими арзгўйга маълум қилди. Шундан сўнг Андижон вилояти суди маъмурлари билан сўзлашган Пўлат Охунга маъмурлар энди ишнинг уларга тааллуқли эмаслиги, Олий суд қайси вилоятга юборса, ўша вилоят суди уни чақиришини айтди. Афтидан, Пўлат Охуннинг аризаси копток қилинмоқда.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик Бошқармаси устидан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани судига мурожаат қилишни режалаштирмоқдаман, аммо бундан ҳам бир самара чиқишига кўзим етмайди, дейди Пўлат Охун. Фуқарога паспорт беришни пайсалга солиб, кулгили маймун аҳволига тушаётган ўзбек ҳукуматининг аҳволи нақадар аянчли...
10:00 - Абдураҳим Пўлат: Малайзиянинг собиқ Бош вазири каби тарафдорларим борлигидан мамнунман
Малайзиянинг собиқ Бош вазири Махатхир Муҳаммаднинг “Бизга янги Ислом уйғониши зарур” номли мақоласи ва унинг ўтган йил 17 октябрдаги Ислом Конференцияси Ташкилоти саммитидаги нутқи билан рус ва инглиз сайтларида танишганимда, унинг кўп фикрлари менга яқинлигини дарҳол тушунган эдим. Мен бу ҳақда ўз сайтимизда бир нарсалар ёзиш ниятим бор эди. Аммо, менинг бу хусусда аввалроқ ёзганларим мухолифат ичидаги етарлича илмга эга бўлмаганлар тарафидан найза билан кутиб олинганини сезганим, мусулмончиликка даъво қилаётган баъзи сайт ва уларнинг ўқувчилари бундай фикрларни қабул қилишга тайёр эмасликларини билганим учун ҳеч нарса ёзмадим.
Шундай бўлса ҳам бу масаладаги ўз дунё қарашимни сафдошларимиз билан пайлашишни тўхтатмаганман. Яқинда шундай дўстларимдан бири “Мусулмон Ўзбекистон” сайти Махатхир Муҳаммаднинг мен айтган мақоласини ўзбекчага таржима қилиб эълон қилганини айтиб қолди. Ҳайрон бўлдим, чунки, мен у сайтни бундай янгиликларни тушунмайдиган, очиқроқ айтсак, консерватизмдан ҳам кўпроқ реакцион дунё қарашли одамларнинг сайти деб ҳисоблардим.
Балки, улар Махатхир Муҳаммаднинг асосий фикрини тушунмасдан, унинг динимизни кучли бўлиш истагинигина кўриб, ислом дунёсининг бугунги ачинарли аҳволига ўзимиз айбдор эканлигимиз, Оллоҳ берган дин асосларини ҳаётимизга кўпинча ўзимиз нотўғри шаклда киритганимиз, демак, катта ислоҳотларга муҳтожлигимизга урғу бераётганини сезишмаган. Агар бу сайт шундай ислоҳотларга муҳтожлигимизни тан олса, аллақачон менинг бу хусусдаги мақолаларимни ҳам ўз саҳифаларида эълон қилган бўларди, деб ўйлайман.
Малайзия собиқ Бош вазирининг мақоласини ҳам бу ерда тўла келтирмоқдаман. Унинг биринчи абзацида менинг кўп марта ёзилган фикрларим яна ҳам соддароқ шаклда ифода қилинган. Мен Оллоҳнинг бизга Қуръон воситасида берган дини кўп минтақаларда, хусусан, Марказий Осиёда, “мутлақо ҳамма нарса Оллоҳдан, пешонангга ёзилганини кўрасан” шаклда хато киритилганини кўп гапирдим. Аслида, “ҳамма нарса Оллоҳдан” эканлигини “пешонангга ёзилганини кўрасан” билан боғлаш мантиқсиздир. Ҳамма нарсанинг Оллоҳдан эканлиги - бу дунё, одамзод ҳам, Оллоҳ томонидан яратилгани, Оллоҳ бу дунёдаги жараёнларнинг қонунларини, қолаверса, ишлаш механизмларини яратганидир. У Ўзи яратган инсонга мия, ақл берган, уни ишлатиб яшаш Оллоҳ олдидаги бурчимиздир. Пешонамизга ҳеч нарса ёзилмаган, Оллоҳ яратган қонунлар бўйича ривожланаётган жараёнлар ичида ўз ақлимизни ишлатиб, ҳар бир қадамимизни ўзимиз қиламиз. Тўғри, бу қадамларимиз учун ахир бир кун Яратганнинг олдида жавоб беришимизни унутмаслигимиз керак.
Қуръонни пойдевор қилиб қурилган дин биноси турли ерларда турлича эканлигини ҳам ёзганман. Масалан, бизда бу бино “Пешонангга ёзилганини кўрасан” шиори остида қурилган бўлса, баъзи жойларда, масалан, Шимолий Кавказда “Оллоҳдан баракат, биздан ҳаракат” шиорига уйғун шаклда қурилган. Пешонасига ёзилганини кутишдан бошқа нарсани билмайдиган халқимиз аввал ҳам ҳозир ҳам ўз қулдорларига қарши курашиш лозимлигини ҳам тушунмайди. Тўғрида, нима қиласан курашиб, агар қуллигимиз ҳам, қулдорларимиз ҳам Оллоҳдан бўлса.
Руслар келгунча Улуғбек қурдирган расадхонамиз бўлганини ҳам унутиб юборишга улгурганимиз, бутун дунё поездларда юришни бошлаган пайтда ҳам рессорсиз Қўқон аравасидан бошқа ҳеч нарсани ихтиро қилолмаганимиз ва бошқа шу каби камчиликларимиз руслар бизни босиб олишгани учун эмас, шариатга асосланган хонликларда яшаганимиз сабабли бўлганини урғулаб, мусулмон дунёси чуқур ислоҳатларга муҳтож эканлини, бу ислоҳатлар Ренессанс, яъни Уйғониш шаклида бўлиш кераклигини ҳам кўп марта ёздим. Бундай Уйғониш диний давлатчиликдан дунёвий давлатчиликка ўтиш шаклида бўлиши кераклигини ақли расо одамлар яхши тушунишади. Кўриниб турибдики, Махатхир Муҳаммад шундай одамлардан бири.
Ҳозир Ўзбекистонда бировлар диктатура, бировлар авторитар деб тарифлайдиган тузум мавжуд. Аммо, у дунёвий тузум. Шу кунларда ҳатто баъзи демократ мухолифатчилар, уларни собиқ демократ мухолифатчилар десак ҳам бўлаверади, мавжуд тузумдан қутилиш учун шариат давлати яратиш ва халифатни тиклаш ғоялари билан ўралашиб қолишлари, ҳатто ҳизбутаҳрирчиликка яқинлашиб боришлари - Махатхир Муҳаммад айтаётган Уйғониш фикрига тескаридир. Бундай одамлар тушуниб тушунмасдан динимизга душманлик қилмоқдалар.
Ислом дунёси ислоҳатларга муҳтож эканлиги очиқ-ойдин нарса. Аммо, дин олимлари ҳам десак бўлаверадиган Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Обидхон Қори каби буюкларимиз бу масаладан четда туришлари одамни ўйлантириб қўяди.
Ўзбекистондаги аҳвол ҳам уларни қизиқтирмайдиганга ўхшайди. Ваҳоланки, оддий мусулмонлар уларнинг кўрсатмаларига, маслаҳатларига муҳтожлар. Улар одамларга йўл кўрсатишлари мумкин ва кўрсатишлари керак. Менга қолса, улар мусулмонларни демократик тузумга, дунёвий давлатчиликка чақиришлари лозим. Бунинг учун мавжуд демократик мухолифатни қўллаб-қувватлашга чақиришлари керак. Агар, ўз тушунчалари бўйича, бундай фикрда бўлмасалар, марҳамат, бошқа чақириқлар қилишсин, аммо, суст қолишлари мутлақо кечириб бўлмайдиган айбдир.
Қуйида Малайзия собиқ Бош вазирининг мақоласи билан танишасиз. Уни диққат билан ўқисангиз инқилобий фикрлар кўплигини кўрасиз. Унинг “Аммо Қуръон ёвуз кучлардан сақланиш учун бўйинга осиб юриш мумкин бўлган тумор эмас” сўзларини ўқиб, аввал даҳшатга тушасиз, кейин соддалигимиз устида ўйлаб қоласиз. Мақоланинг ўзбекча таржимаси “Мусулмон Ўзбекистон” сайтидан олинган. Унинг русча матни билан қуйидаги адресда танишиш мумкин: http://www.islam.ru/pressclub/analitika/manivo/?print_page
Махатхир Муҳаммад: “Бизга янги Ислом уйғониши зарур”
Доктор Махатхир бин Муҳаммад
Шундай бир болалар ўйини бор. Унинг иштирокчилари бир доира бўлиб ўтиришади ва улардан бири ўз қўшнисига ниманидир пичирлаб айтади, у эса - кейинги иштирокчига. Шу тариқа доира бўйлаб айтиб чиқилади. Охирги бола ўзи эшитган нарсани биринчи болага айтган вақтда биринчи ўйинчи томонидан айтилган иборанинг маъноси бутунлай ўзгаришга улгуриб бўлади. Кўринишидан, Ислом билан шунга ўхшаш ҳолат юз берган. Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ва фақат биргина динни олиб келганлар. Шунга қарамай, биз бугунги кунга келиб мингга яқин “исломларни” кўришимиз мумкин.
Ўз эътиқодларининг турлича талқинлари билан ажралиб кетган мусулмонлар қачонлардир дунёда тутган мавқеларига энди эга бўлолмаяптилар; аксинча, улар заифлашиб, нисбатан ривожланган миллатларнинг қурбонига айланганлар. Шиа ва аҳли сунна ўртасидаги ихтилоф шу даражада чуқурки, ҳар бир томон рақиб тарафдорларини ҳақиқатдан бурилиб кетганликда айблайди.
Рақиб томоннинг дини - Ислом эмаслиги, унинг тарафдорлари эса - мусулмон эмасликларига қаттиқ ишониш кўп ҳолларда кўплаб одамлар ҳалок бўлган ва ҳалок бўлишда давом этаётган ички зиддиятларнинг асосий ўзагига айланган.
Ҳатто аҳли сунна ва шиаларнинг ўз ораларида ҳам бўлинишлар бор. Булардан бошқа алоҳида йўналишлар ҳам бор.
Бундан ташқари, айрим уламоларимиз бизга уларнинг сўзларини танқид қилиш мумкинмаслигини, Исломга ишониш кифоялигини, бу ўринда ақл ва мантиқ умуман ортиқча эканлигини ўргатишади. Аммо Исломнинг ҳар бир шўъбаси бошқа барча йўналишларни адашган деб ҳисоблаётган бўлса, биз нимага эътиқод қилишимиз керак? Ахир, Қуръон иккита, учта ёки мингта эмас, битта Китоб бўлса.
Қуръонга мувофиқ, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик берган ҳар қандай одам мусулмон бўлади. Агар бундан бошқа ҳеч қандай қўшимча шарт талаб қилинмайдиган бўлса, бу даъвони ҳақиқат деб ҳисобловчи барча одамларни Исломга мансуб кишилар деб санаш лозим бўлади. Бироқ биз, мусулмонлар бунга яна турли манбалардан келиб чиқадиган ҳар хил шартларни қўшишни яхши кўришимиз сабабли динимизнинг бирдамлиги парчаланиб кетган.
Аммо эҳтимол энг катта муаммо бу - умуман олганда, бошқа дунёдан Ислом илмий тафаккурининг ва маълум даражада мусулмонлар ҳаётининг тобора кучайиб бораётган яккаланиши бўлса керак. Биз одамлар девор ортидаги нарсани кўра оладиган, коинотнинг яширин сирларини тадқиқ қила оладиган ва ҳайвонларни клонлаштира оладиган илм-фан даврида яшаяпмиз. Буларнинг барчаси, гўё бизнинг Қуръоннинг ҳақлигига бўлган иймонимизга зид кўринади.
Бу шунинг учун юз беряптики, Муқаддас Китобнинг замонавий муфассирлари фақат диннинг ўзининг қоидалари, амрлари билангина таниш бўлиб, бироқ замонавий илм-фан ютуқларини идрок қилишга лаёқатли эмаслар. Улар чиқараётган фатволар кўпинча унчалик ишонарли эмасдек кўринади ва илм-фандан хабардор одамлар томонидан қабул қилинолмайди.
Бир муҳтарам хатиб, масалан, одамнинг Ойгача учиб чиқа олганлигига ишонишдан бош тортганди. Бошқалари дунё 2000 йил аввал яратилган деб даъво қиладилар. Коинотнинг ёши ва ўлчамлари ёруғлик йилларида ҳисобланади - бу ҳақиқат соф диний маърифатга эга баъзи олимларга мутлақо тушунарсиздир.
Ушбу тушунишга лаёқатсизлик маълум даражада мусулмонларнинг ҳозирги аянчли аҳволига сабаб бўлди. Ҳозирги кунда Ислом аҳлининг эзилиши, ўлдирилиши ва камситилиши бизнинг аввалги асрлардаги диндошларимиздан фарқли ўлароқ ўта заиф эканлигимиз боисидан юз бермоқда.
Биз уммат яна бахтли ҳаёт кечириши учун бизни ёмонловчилардан ўзгаришларини ўтиниб сўрашимиз керакмас, балки ўз бахт-саодатимиз учун ўзимиз ўзгаришимиз лозим.
Шундай экан, биз нима қилишимиз керак? Ўтмишда мусулмонлар кучли бўлишган, чунки билимларга эга бўлишган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп китоб ўқишни буюрганлар, бироқ Қуръонда айнан қайси китобларни ўқиш ҳақида гапирилмаган.
У вақтларда “ўқиш” дегани - мумкин бўлган барча нарсани ўқишни англатган. Аввалги мусулмонлар юнон олимлари, математиклари ва файласуфларининг ишларини ўқишган. Улар, шунингдек, форслар, ҳиндлар ва хитойларнинг ишларини ҳам ўқиганлар.
Натижада Ислом дунёсида математика ва умуман фаннинг гуллаб-яшнаши бошланган. Бизнинг олимларимиз фанни ривожлантиришган ва астрономия, география каби янги фан соҳаларини ҳамда математиканинг янги бўлимларини яратишган. Улар ҳисоблашларни соддалаштириб ва уларнинг қўлланиш доирасини ҳаддан ташқари кенгайтириб, муомалага рақамларни киритганлар.
Бироқ, тахминан, ўн бешинчи асрга келиб, баъзи Ислом олимлари турли фанларни билишда ўзларини чеклай бошладилар. Улар фақатгина диннинг ўзини ўргана бошладилар ва фақат шундай қиладиган кишиларгина охиратда мукофотга эга бўлади, деган сўзни маъқуллаб туриб олдилар. Бундай ёндошувнинг натижаси Европа дунёвий фан билимларини фаол тушуниб етишни, ўзлаштиришни бошлаган бир даврда интеллектуал таназзул бўлди.
Мусулмонлар интеллектуал, ақлий жиҳатдан таназзулга юз тутаётган, орқага кетаётган бир вақтда европаликлар уларга охир-оқибат бутун дунё устидан ҳукм юргизишга имкон берган қурол-яроғ ишлаб чиқариш дохил саноатнинг янги усулларини ишлаб чиқиб, ўз Уйғониш даврларини бошладилар.
Мусулмонлар эса, аксинча, дунёвий фан ва математикани ўрганиш тўғрисида унутиб, баъзи ҳолларда эса улардан умуман бош тортиб, ўзларининг мудофаа қобилиятларини мутлақ заифлаштиришди. Бу қотиб қолиш бугунги кунда Ислом аҳли чекаётган жабр-зулмнинг биринчи навбатдаги сабаби бўлиб қолмоқда.
Қуръоннинг ҳақиқий ва асосий рисоласини, номасини тушуниш ва талқин қилишга лаёқатсизлик мусулмонларга кўп бахтсизликларни олиб келган. Ўз ўқиш доирамизни фақатгина диний китоблар билан чеклаб ва замонавий илм-фан тўғрисида унутиб, биз Ислом маданиятига улкан зарар етказдик ва ўзимизнинг бу дунёдаги йўлимизни йўқотиб қўйдик.
Қуръонда токи биз ўзимизнинг аянчли аҳволимизни ўзгартиришга ҳаракат қилмас эканмиз, Аллоҳ уни ўзгартирмаслиги айтилади. Кўпчилик мусулмонлар бу ўгитни назар-писанд қилмасликда давом этмоқдалар ва унинг ўрнига фақатгина бизга нажот сўраб, аввалги асрларда ўтган шараф қайтарилишини ўтиниб дуо қилмоқдалар.
Аммо Қуръон ёвуз кучлардан сақланиш учун бўйинга осиб юриш мумкин бўлган тумор эмас. Аллоҳ ўз онгини ривожлантирган кишиларга ёрдам беради.
* * *
Доктор Махатхир бин Муҳаммад - 1981 йилдан 2003 йилгача Малайзия бош вазири бўлган.
Манба: Iviews, Ислам.Ру