27 October 2012
21:24 -
Яна бир масхарабозлик: ЎзААА бир зумда ЎзААТТДКга айлантирилди. Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг!
Кеча Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ сайтлари Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлиги асосида янги давлат комитети - Ўзбекистон Алоқа, Ахборотлаштириш ва Телекоммуникацион Технологиялар Давлат Комитети яратилгани, янги комитетнинг раиси қилиб, шу пайтгача ЎзАААнинг директори бўлиб келган Хуршид Мирзоҳидов тайинланганини билдирдилар.
Аслида, бу ёлғон хабар. Чунки, Ўзбекистон ҳукуматининг расмий сайтида (gov.uz) янги комитет тузилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо сайтнинг фақат русча саҳифасидаги “ўзгартиришлар бўлими”га, ҳеч бир изоҳсиз, янги комитетнинг номи ёзиб қўйилган. Яъни, тўғрисини айтсак, Ўзбекистон ҳукуматининг структурасида ўзгариш бўлгани, қачон бўлгани, кимнинг қарори билан бўлгани билдирилмаган ҳам.
Қўғирчоқ сайтлар ҳар куни, бунинг устига, байрам куни, Ўзбекистон ҳукуматининг струтурасини диққат билан кузатиб борадилар, ўша ердан хабар учун янгилик топдилар деб ўйлаш учун одам аҳмоқ бўлиши керак.
Шулардан кели чиқиб, тахмин қилиш мумкинки, Ўзбекистон режимининг раҳбарлари ЎзАААнинг статусини ҳам бироз ўзгартириб уни ЎзААТТДКга айлантирдилар ва қўғирчоқ сайтларга буйруқ бериб, ҳар эҳтимолга қарши, бу ҳақда хабар тарқатиб қўйдилар.
Нима учун? Жавобни МТС-Ўзбекистон ва Ўздунробита атрофидаги халқаро миқёсга чиқиб кетган жанжалдан қидириш ва яна бир масхарабозлик қилиниб, собиқ ЎзААА қарамоғидаги МТС-Ўзбекистон ва Ўздунробита (табиий, номига ҳар ким ҳам тушунавермайдиган кичкина ўзгартириш киритиб) ҳеч нарса бўлмагандек ЎзААТТДК қарамоғида фаолиятини давом эттираётгани ҳақида хабар тарқатилишини кутиш керак.
Ана унидан кейин, МТС-Ўзбекистон атрофидаги жанжал бўйича Президент Ислом Каримга хат йўллаган АҚШ Конгрессининг Хельсинки Комиссияси, бу жанжал масласини ўзининг кун тартибига киритган Россия Давлат Думаси устидан кулсак ҳам бўлади – эй, ақлсизлар, мунча тўпалон қиласизлар, ҳукумат таркибидаги бир агентлиенинг номини ҳам ўзгартириб бўлмайдими, сизларни деб?
Шу арзимаган воқеа ҳам кўрсатиб турибдики, масхарабозлик хабарда эмас, масхарабозлик – мавжуд ҳокимиятнинг табиатидадир. Шундай масхарабоз ҳокимиятнинг бошимизда ўтириши эса, биз, Амир Темир авлодлари, миллат сифатини ҳам йўқотиб, майда-чуйда қадамлар билан ҳаромийлар тўдасига айланиб бораётганимизнинг натижасидир.
Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Ҳокимият масхарабоз, мухолифат масхарабоз, мутлақо кўпчилик ҳаромий. Шулар туфайли,Чимкент ва Ўш - энди қадимий қозоқ ва қирғиз ерлари. Биз киммиз, ўзи? Бу савол устида "Ҳаракат" ва "Бирлик"дан ташқарида биров ўйлайдими?