26 October 2012
03:12 -
Ислом Карим Туркияни Жумҳурият куни билан қутлади, бу мамлакат элчиси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Туркия Президенти Абдуллоҳ Гул ва Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғонга 29 октябрь куни нишонланадиган Туркия жумҳурияти куни муносабати билан бугун табрикнома юборди, дейилади Ташқи ишлар вазирлигининг хабарида. Туркияда бугун нишонланаётган Қурбон байрамини ҳам тилга олиш Ислом Каримнинг ҳаёлидан кўтарилган бўлса керак.
Айнан бугун вазирликда Туркиянинг мамлакатмиздаги элчиси Меҳмет Серточ Сўнмас қабул қилинганидан тушуниш мумкинки, табрикнома у орқали жўнатилган.
Ҳар доимгидек берилган ўта қисқа хабарда элчи билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган масалалар муҳокама қилингани айтилади. Ваҳоланки, Ўзбекистон билан Туркиянинг алоқалари Ислом Каримнинг умуман Турк дуёсига нисбатан олиб бораётган душманлик сиёсати натижасида сал кам йўқ даражага тушган.
Бу учрашувдан кейин қандайдир ижобий ўзгаришлар кутиш хомҳаёллик бўларди. Ислом Карим ҳокимиятда экан, ҳеч қандай ўзгариш бўлиши ҳам мумкин эмас.