26 October 2012
00:23 -
Гуржистон парламенти янги Бош вазир ва унинг ҳукуматини тасдиқлади

Парламент янги Бош вазир ва унинг ҳукумати таркибини тасдиқлади. “Гуржилар Орзуси” коалициясининг парламентда 85 ўрни бор, аммо янги ҳукумат учун 88 овоз берилган. Демак, мухолифатдаги партиядан 3 киши ҳукуматни қўллаб қувватлаган. Қарши овоз берганларнинг сони 54. Мухолифатнинг яна бир қатор депутатлари ёки мажлисда қатнашмаган ёки бетараф қолган.
Россиялик миллардер Бдзина Иваниаишвилининг пули эвазига ҳокимиятга келган “Гуржилар Орзуси” коалициясининг ҳеч қандай келажаги йўқ. Жуда тез кунларда бу коалиция ўз сайлоолди вадаларини бажаролмаслиги маълум бўлади, ҳукуматга қарши омавий чиқишлар бошланади. Ҳозирча фақат пул атрофида тўпланган коалиция парчаланиб кетади.
Саакашвили раҳбарлигида ҳамма соҳада катта маваффақиятларга эришган Гуржистон янги ҳукумат раҳбарлигида ўз ривожланиш йўлида бир неча йил йўқотади.