25 October 2012
20:48 -
Хабар йўқ бўлса, шу ҳам хабар: Ўзбекистонда шакар ва этил спирти ишлаб чиқариш ортти
Дунё тўла хабар. Жаҳон хабар агентликлари ҳар куни юзлаб-минглаб хабар тарқатадилар. Келажаги буюк Ўзбекистонда бунақа аҳмоқликларга йўл йўқ. Гўёки профессионал хабарчилик билан шуғулланаётган агентлик ва нашрлар кунига бир нечта хабар тарқатиш билан чекланишади. Ўзбекистондек давлатнинг расмий ахборот агентлиги - ЎзАнинг хабарлари кунига 15 тадан ошмайди.
Дунёда хабарларнинг манбаи ким бўлади? Мутлақо кўпчилик ҳолларда хабарнинг манбаи – давлатнинг тегишли структураларидир. Демократик жамиятларда бундай структуралар, энг камида, ишлаётганларини кўрсатиш учун, ахборот воситаларига ўзлари маълумот берадилар. Табиий, кўпчиликни қизиқтирадиган маълумотлар берилади.
Ўзбекистонда ахборот воситаларига маълумот бериш соҳасида ишни яхши йўлга қўйган муассаса Ташқи ишлар вазирлиги бўлса керак. Ҳар куни вазирликда дасталаб чет эл элчилари қабул қилинаётгани ҳақида, табиий, вазирликнинг ўзи маълумот беради. Аммо, қанақа маълумот?
Қайсидир мамлакатнинг элчиси билан вазирликда икки томонлама муносабатлар ҳақида фикр алмашилди шаклидаги ҳеч кимни қизиқтирмайдиган умумий гапдан иборат маълумот. Бунинг кимга қизиғи бор? Аммо, ҳукуматнинг қўғирчоқ агентликлари ва нашрлари айнан шу каби хабарлар тарқатиш билан машғуллар, балки, мажбурлар.
Хабарчиликни масхарабозликка айлантириш йўлида фақат Ташқи ишлар вазирлиги эмас, давлатнинг ҳамма муассаса ва ҳатто ишлаб чиқариш корхоналари жонбозлик кўрсатишади.
Бугун тарқатилган иккитагина хабар хусусида тўхталмоқчимиз.
Нима эмиш, Хорезм шакар заводи шу йилнинг январь-сентябрь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан шакар ишлаб чиқаришни 5,4% орттирибди, Яхши қилибди, маҳсулотга талаб бўлса, уни ошириш керак. Аммо шу хабар билан қизиқадиган одам борми? Оддий хабар истеъмолчисини назарда тутмоқдамиз, чунки, бу соҳанинг мутахассислари керакли рақамларни шундоғам билишади.
Бошқа бир хабар. Нима эмиш, Ўзбекистонда яна шу йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан этил спирти ҳомашёси ишлаб чиқариш 12,5% га ортибди. Хўп, нима бўпти, шу хабар бировни қизиқтирадими?
Бундай хабар тарқатиш қанчалик ножиддийлик эканлигини 12.uz сайтидаги хабарчиларнинг ўзи ҳам тушунган бўлса керакки, юқоридаги хабарларнинг обрўсини орттириш учун, уларни русларнинг энг катта ахборот восираларидан бири бўлган РИА “Новости”га асосланиб беришибди. Мухбирларимиз, у агентликнинг янгиликлар тасмасида бундай хабарни тополмадилар. Чунки, у йўқ. Дунёда, Россиянинг ўзида, шунчалик янгиликлар кўп экан, русларни Хоразм заводида қандайдир стратегик хомашё эмас, оддий шакар ишлаб чиқариш айтишга арзимайдиган даражада ортгани қизиқтирадими?