25 October 2012
01:30 -
Ахмоқнинг миллати бўлмайди: хитойлик ёзувчи қозоқнинг ғурурини топтади
Sina.com.cn интернет нашри хитойлик ёзувчи Ху Хунь Банинг куракда турмайдиган мақоласини эълон қилди. Ёзувчининг таъкидича, қозоқлар ҳурмат рамзи сифатида уйларига келган меҳмонга ўз қизларини тортиқ қилади. Бундан ташқари қозоқ миллатига мансуб қизлар енгилтаклик бўлиб, эркакларнинг кўнглини овлашга мойилдир.
Мақоладан сўнг қозоқлар турли тарзда ўз норозилигини ифода қилишди ва сайт раҳбарияти мақолани олиб ташлади. Аммо бу билан қозоқларнинг ғазаби босилмади ва улар, тўғрироғи, Шиньжон автоном вилоятидаги қозоқ ёшлари ўз халқи шаънини ҳимоя қилиш мақсадида норозилик намойиши ўтказишмоқчи. Бундан ташқари қозоқ ёшлари Ху Хунь Бани судга бериш ниятида.
Афсуски, ўзбек қизлари Ўшда зўрланган ва тириклайин ёқилган пайтда уларни ҳимоя қиладиган бирорта мард ўзбек топилмади. Ҳатто ўзбеклар тугул, мухъолифатчилик ва миллатчилик иддао қиладиган зиёлиларимиз ҳам “Бирлик”нинг Қирғизистон элчихонаси олдида уюштирган норозилик намойишига келишмади.