21 October 2012
14:09 -
Россиянинг бой озорбайжонлилари Илҳом Алиевга қарши бирлашмоқда, ўзбек бойларичи?
Озорбайжон мухолифатига яқинлиги билан билинган Сontact агантлигининг билдиришича, миллати озорбайжон бўлган Россиянинг бойлари шу йил сентябрь ойининг охирида Россиядаги Озорбайжонлилар Ташкилотлари Иттифиқи (РОТИ) тузишган.
РОТИни тузган озорбайжонли машҳур бойлар ичида қуйидагилар бор: Аббас Аббасов (собиқ Озорбайжон вице-премьери), Союн Садихов (Россиядаги озорбайжонлиларнинг маданий маркази раҳбари), Натиг Агамиров (Россия нотариаль идоралари гильдияси президенти), Рустам Ибрагимбеков (кинодраматург ва кинорежиссер), Вагит Алекперов («ЛУКойл» компаниясининг президенти), Араз Агаларов ( «Крокус» холдингнинг раҳбари), Тельман Исмайлов («АСТ» холдинги ), тадбиркор Искендер Халилов ва Доғистондан Давлат Думасига депутат қилиб сайланган Рамазан Абдулатипов. Улар, камтаринлик билан, диаспоранинг ишини самарадорлигини ошириш ниятида эканликларини айтишган.
Аммо, Диаспора билан ишлаш Озорбайжон Давлат Комитети РОТИнинг тузилиши “Россия Федерациясида яшайдиган миллатдошларимизнинг бирлик ва бирдамлигига хизмат қилмайди” деб баёнот бергани турли таҳлилларга сабаб бўлмоқда.
Turon агантлигининг экспертларига кўра, озорбайжонли бойлар ўз ватанларини 1993 йилдан бери бошқараётган нахичеванлилардан иборат ҳокимиятдан жонлари тўйди. 2013 йили Озорбайжонда навбатдаги президент сайлови бўлиши керак. Илҳам Алиев учинчи марта президент бўлолмайди. Демак, РОТИнинг мақсади – ҳокимиятдан Илҳом Алиевнинг одамларини четлатиш, у ўзи истаган одамни, масалан, ҳар ерда эрининг олдида юрадиган, ўзини давлат арбоби қилиб кўрсатишга интилаётган Меҳрибон Алиевани президентлик курсисига ўтқазишига йўл қўймаслик.
Озорбайжонда воқеалар қандай давом этишини, табиий, кузатиб борамиз. Аммо, Россиядаги ўзбек аслли бойлар нимани ўйлашаяпти, деган саволни ўртага ташлашимиз ҳам ғоят табиийдир.
Ўзбек миллати миллат сифатини ҳам йўқотиб бораётгани, Марказий Осиёда асрлардан бери етакчи роль ўйнаган ўзбеклар мардикорлар миллатига айланиб бораётгани Россиядаги ўзбек бойларини ўйлантириб қўймадими? Алишер Усмонов ва бошқалар ахир бир кун келиб Ўзбек миллати уларнинг ўз миллатига муносабатини қандай баҳолайди, деб ўйламайдиларми?
“Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун бу мавзуни ўртага ташлади. Уни давом эттириш Россиядаги ўзбек бойларининг миллат ва она ватан олдидаги вазифаси, қолаверса, мажбуриятидир.