20 October 2012
05:52 -
Ўзбекистон Савдо-Саноат-Палатаси Душанбега вакил юборишдан қочди
Кеча Тожикистон пойтахтида МДҲ давлатлари Савдо-Саноат-Палаталари (ССП) раҳбарлари Кенгашининг 10-чи, юбилей мажлиси бўлиб ўтди.
2002 йили Москвада ташкил этилган Кенгашга 9 мамлакат ССП раҳбарлари кирган бўлса, кейинчалик (2003 йили) Украина қўшилган, кейинчалик Гуржистон чиқиб кетган.
Душанбедаги йиғилишга Ўзбекистон, Озорбайжон ва Арманистон вакиллари келмаган. Озорбайжон ва Арманистон ўз вақтида узр сўраб, вакил юбориш имкони бўлмаганини билдирган, аммо Ўзбекистон таклифномани умуман эътиборсиз қолдирган.
ССП раҳбарлари Кенгашининг асосий мақсади – МДҲ ҳудудларида қонуний тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий информация айрибошлаш ва инвестиция соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш.
Ўзбекистон Душанбега вакил юбормаганинг асосий сабаби – Ислом Карим ва Имомали Раҳмон ўртасидаги душманлик бўлса, иккинчиси, Ўзбекистонда қонуний тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодий информация айрибошлаш ва инвестиция соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш деган нарсаларга қизиқишнинг ҳам йўқлиги.