19 October 2012
06:25 - Қозоғистон Сенатида келаси йиллар бюджет лойиҳаларининг тақдимоти бўлди, уларни Ўзбекистон билан солиштирсак даҳшатга тушасиз
Сенатнинг вице-спикери Александр Судьин иштирок этган тақдимотда Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Ерболат Досаев ҳамда Молия вазири Болат Жамишев давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишларидаги афзалликлар/приоритетлар ва яқин уч йилнинг бюджет лойиҳалари ҳақида тафсилотли маълумотлар бердилар дейилади Казинформнинг хабарида.

2013-2015 йиллар учун Қозоғистон Давлат Бюджетининг даромад ва харажат қисмлари қуйидагича лойиҳалаштирилибди (хабарда ҳамма рақамлар қозоқ тангасида берилган, уларни биз бугунги курс билан долларга ўтказдик – Ҳаракат):

             Даромад          Харажат

2013    $35,54 млрд     $40,08 млрд

2014    $37,46 млрд     $41,54 млрд

2015    $41,85 млрд     $46,31 млрд

Маълумки, Ўзбекистонда Даввлат Бюджетга оид рақамлар халқдан сир тутилади. Чунки, улар очиқланса, аҳволимиз қандай ғариблиги ҳаммага маълум бўлиб қолади.

Шу йилнинг 23 сентябрга оид хабарларимиздан бирида, Ўзбекистоннинг бюджетига оид асосий рақамларни тахминий ҳисоблар билан топиб, эълон қилгандик. Улар билан ушбу хабар остидаги линк орқали танишиш мумкин. Бизнинг тахминларимизга кўра, Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад ва харажат қисмлари тахминан тенг ва $7 млрд атрофида.

Ана энди аҳволимизни яна бир марта қозоқлар билан солиштиринг. Бюджетимизнинг даромад қисми бўйича, аҳолиси биздан икки барвар кам бўлган Қозоғистондан 5 баравар пастдамиз. Қозоғистонда Давлат Бюджетининг 3 йиллик ортиши бизнинг бир йиллик бюджетга тенг. Даҳшат!!!

Россия ва Қозоғистонда мардикорлик, ҳатто қуллик қилаётган ўзбеклардан келаётган пулнинг миқдори йиллик бюджетимизга тенг ҳисоб. Демак, уларсиз Ўзбекистон давлат сифатида бир пастда битади. Тўғрироғи, Ислом Карим режими бизни битиради ва битирмоқда.

Нега мухолифатчликка даъво қилаётганларнинг, табиий, “Бирлик” фаолларидан ташқари, бундай масалалар билан ишлари ҳам йўқ? Нега асосий вазифаси ўзбекларга ҳукумат бермаётган маълумотларни етказиш бўлган ББС, Озодлик, Америка Овози радиоларининг ўзбек хизматлари бундай мавзуларни ҳатто тилга олмайдилар?

Эй, ўзбеклар, бу каби масалаларни кун тартибига олиб келаётган, нима қилиш саволи устида ўйлаб, йўллар кўрсатаётган “Бирлик” атрофида бирлашинг! Фақат шундагина Ўзбекистонни ўлимга олиб кетаётган мавжуд режимдан қутилишимиз мумкин.