18 October 2012
06:17 - Ўз-Ха-Ҳанинг навбатдаги масхарабоз хабари
Исломий экстремизм тарафдори бўлган ва ҳозир Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номли тўгарак фаоли эканлигини иддао қилаётган Муҳаммадсолиҳ Абутов Тошкентда варақа тарқатилгани ҳақида хабар берибди. Алгоритм даҳасидаги айрим кўп қаватли уйлар подъездларига ташлаб кетилган варақада Фуад Шокирий деган кимса ва Обидхон қорига қилинган суиқасд ортида Ўзбекистон хавфсизлик идоралари тургани иддао этилганмиш.

Бир маҳаллар Лондонда яшайдиган Шоҳида исмли бошқа бир масхарабоз шу каби варақаларни тарқтиш учун, уларнинг минг донасини рюкзакда Истанбулда Ўшга кўтариб келганди. Варақаларни Ўзбекистон ичида ҳам бемалол принт қилиш мукинлиги ақлига келармиди у аҳмоқнинг. Муҳаммадсолиҳ Абутов ҳам варақаларни рюкзакда жўнатдимикан?

Совет замонида шу Абутов каби чаламуллалар бир вараққа битта-иккита дуонинг текстини ёзиб, бир жойларга ташлаб кетишарди. Улар ўз варақаларига шундай сўзлар ҳам қўшиб қўйишарди: “Ким шу варақани қўлида 3 марта кўчириб, бошқаларга тарқатса, унинг жойи жаннатда бўлади.”

Бу Ўз-Ха-Ҳадаги аҳмоқлар ҳозир 21 аср эканлигини, битта одамнинг варақа тарқатиши билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини тушунган бўлсалар, “Ким шу варақани қўлида 3 марта кўчириб, бошқаларга тарқатса, унинг жойи жаннатда бўлади” деб ёзиб қўйишган бўлса ажаб эмас.