17 October 2012
07:04 -
Сенсация: Россияда ўзбек автомобилларини сотиш ҳажми 7% га қисқарди

Қаранг, GM Uzbekistan қўшма корхонасининг 2012 йил январь-сентябрь ойларида Россиядаги автомобиль савдолари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига қараганда 7% га – 66485 тагача камайибди. Сентябрь ойидаги сотиш ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 17% га, яъни 8492 тадан 7033 тагача қисқарибди. Ислом ака бунга қандай чидайди. Балки чидолмагани туфайли Бокудан келгандан бери бағрини захга бериб ётгандир.
2012 йилнинг тўққиз ойи якунлари бўйича Nexia автомобили Россиядаги энг кўп сотиладиган машиналар орасида 13-ўринни, Matiz эса, 22-ўринни эгаллабди. Шармандалик!