17 October 2012
02:24 - Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг XII саммити Боку Декларациясини қабул қилди
Озорбайжон расмий агентликларинг хабарида Декларациянинг тафсилотлари берилмайди. Бу ҳақда хабар маҳаллий вақт билан пешин соатларида берилганидан тушуниш мумкинки, саммит бир неча соат давом этган. Кўринишидан, қоғоздагина яшайдиган бу ташкилот қоғозда қолаверади.

Маълумки, ИҲТга Туркия, Эрон ва Покистондан ташқари собиқ СССРнинг ҳамма мусулмон давлатлари киради. Аммо, бу саммитда Марказий Осиёдан фақат Тожикистон президенти қатнашди. Қолган давлатлардан исми ҳам айтилмаган паст даражадаги расмийлар келди. Ўзбекистоннинг номи ҳеч бир ерда тилга ҳам олинмади. Аммо, саммитда қатнашиш учун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Илгизар Собиров Бокуга кетгани ўзимиздагина хабар қилинганди.

Демак, ташкилотнинг қоғозда қолаверишига айбдорлар - Марказий Осиёнинг дикторларидар. Агар бу ташкилот кераксиз нарса бўлса, буни эълон қилиш ва ундан чиқиш лозим, акс ҳолда, уни жонлантириш учун фаолият кўрсатилиши шарт.

Бир неча кун аввал Бокуга келиб кетган Ислом Карим ташриф кунини ўзгартириб, уни саммит билан бирлаштирмагани ҳам мантиқсизлик, ИҲТнинг оёғига қасддан болта уришдир.