17 October 2012
00:51 -
Ўзбекистондаги қўй ўлатига сабаб бўлган вакцина Қозоғистондан келтирилмаган, сабаб – икки халқ раҳбарлари бир-бирига душман эканлигида
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ана шундай ишончда. Кўплаб интернет нашрлари, хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистондаги қўй ўлати бу мамлакатдан контрабанда йўли билан келтирилгани ҳақидаги маълумотлар уйдирмадир, дейилади вазирликнинг бугунги баёнотида. Ҳолбуки, кўплаб оммавий ахборот воситалари мамлакатимизнинг Жиззах, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари бўйлаб тарқалган қўй ўлати сабабларини Қозоғистондан келтирилган номаълум вакцина билан боғлаганди.
Ўзбекистондан сиздирилган маълумотларга кўра, номаълум шароитда тайёрланган “Қўй чечагига қарши вакцина” таркибида ауески (ҳайвонларда кескин ўтадиган, юқумли, соҳта қутуриш касаллиги-энц.) касаллиги вируси бўлган эмдори орқали бу фалдокат юз берди. Бу вакцина билан эмланган 45 минг бош қўй ўлган. Бироқ ўлган қўйлар сони Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, 11 997 тани ташкил қилади.
Масаланинг қизиқ тарафи шундаки, Қозоғистон тарафи ҳам, Ўзбекистон тарафи ҳам, масхарабозлик билан шуғулланмоқда. Агар, Ўзбекистон тарафининг бу вакциналар Қозоғистондан келтирилагани ҳақида аниқ далиллари бўлса, буни эълон қилиб ўтирмасдан, Қозоғистоннинг тегишла органлари билан мулоқотга чиқиши ва икки тараф ҳамкорликда айбдорларини ушлаши керак эди. Қозоғистон тарафи эса, бу жиддий иддаони дарҳол эътиборга олиши ва керакли текширишлар олиб бораши керак эди.
Дарвоқе, аввалги хабарларимиздан маълумки, Қирғизистонда қўйлар қирилишига Ўзбекистондан келтирилган вакциялар сабаб бўлгани айтилганда, ўзбекистон буни рад этиш билан чекланланди.
Хуллас, нима ҳам қиламиз, қўшни диктаторлар бир-бирига душман бўлгандан кейин, улар ўлимга ҳам битта-битта кетаверадилар. Бундан 150 йил аввал руслар бостириб келаётганда биргаликда ҳаракат қилиш лозимлигини ҳам ўйлаб кўрмаган ўзбек-қозоқ-қирғизларнинг лидерлари ҳали ҳам ўша-ўша аҳволда.