15 October 2012
22:13 -
Сиёсий маҳкум Мурод Жўраев яна қамоқда қоладиган кўринади
Ҳозир Олмалиқдаги қамоқхонада сақланаётган Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Мурод Жўраевга кетма-кет қўшиб берилаётган сўнгги муддат ҳам шу йилнинг 13 ноябрида тугаши лозим эди. Лекин у 10 октябрь куни яна жазони ижро этиш муассасаси тартибини бузди, деган айблов билан карцерга ташланди.
Кеча турмуш ўртоғидан хабар олиб келиш учун Олмалиққа борган Холбека Жўраева бу хусусда мухбиримиз билан сўзлашди. Маълум бўлишича, Мурод Жўраев 21 октябрда жазо карцеридан чиқарилади.
1994 йилнинг 18 сентябрида ҳибсга олинган Мурод Жўраев 1995 йил 31 мартида Ўзбекистон Олий Судининг ҳукми билан 12 йилга кесилган, 2003, 2006 ва 2009 йилларда муасаса тартибини бузди деган айблов билан унинг муддатлари давомли узайтириб келинган.
“Мурод ака 5 сентябрь куни 60 ёшга тўлдилар. У кишининг озод бўлишига жуда ишониб тургандик. Жуда умидсизликка тушиб қолдик”, дейди Холбека Жўраева мухбиримизга.