12 October 2012
21:48 -
Ўзбекистон Президенти Озорбайжонда
Икки кунлик расмий ташриф билан Озорбайжонган кеча кечқурун келган Президент Ислом Каримнинг биринчи кунида ухлашдан бошқа ҳеч нарса режалаштирилмаган экан.
Бугун уни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ислом Карим маҳаллий ҳамкасби билан бундай маросимларда одатда қилинадиган процедураларнинг ҳаммасидан ўтди. Яъни, икки мамлакат байроқлари осилган майдонда иккала мамлакатнинг гимнлари янграшидан бошлаб, фахрий қоровул икки президентининг олдидан ўтишигача.
Сўнгра икки президентнинг яккама-якка ва делегациялар иштирокидаги учрашуви бўлди, икки президент Қўшма Декларация имзолашди. Уларнинг иштирокида яна иккита ҳужжат имзоланди. Биринчиси, ташқи ишлар вазирликларининг 2013-2015 йилларга мўлжаланган ҳамкорлик Дастури, иккинчиси, 2012-2015 йилларга мўлжаланган икки ҳукуматнинг иқтисодий ҳамкорлиги дастурини бажаришга қаратилган чора тадбирлар рўйхати.
Биринчи ҳужжатни ташқи ишлар вазирлари Элмар Мамедёров ва Абдулазиз Камилов, иккинчисини Бош вазир Ёқуб Эюбов ва Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов имзолади.
Озорбайжон тарафидан тарқатилан ўта қисқа хабарда бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ.
Шу ҳужжатларни имзолаш учун Ислом Каримнинг Бокуга келиши ножиддийликдан бошқа нарса эмас. Икки мамлакат ўртасида савдонинг йиллик ҳажми (72 млн доллар) Ислом Каримнинг қизи Foohoosha бир марта оладиган порадан ҳам озлигини ҳисобга олсак, бундай ташрифнинг кераги ҳам йўқ эди. У бугун Ҳайдар Алиевнинг қабрига гул қўйгач, Тошкентга учиб кетса керак.