12 October 2012
13:05 - Вой-дод! Ислом Карим Колумбияда элчихона очиш учун қаердан пул топади?
Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Колумбиядан келган делегация қабул қилинди. Расмий хабарда айтилишича, меҳмонлар делегацияси таркибида Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Патти Лондоньо Харамильо ҳамда Савдо, саноат ва туризм вазири ўринбосари Габриэля А.Дуке ҳам бор.

Томонлар шу йил 2 октябрда икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганини қониқиш билан таъкидлашибди ва бундан кейинги ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида гаплашишибди.

Ишлар ёмон. Энди Колумбияда элчихона очишимиз керак. Маълумки, 1991 йили баҳорда “Янгиланган Совет давлатида яшашни истайсизми?” маъносидаги савол билан бутуниттифиқ референдумга тайёрланиш кетаётган кунлари, Ислом Карим телеэкранлар орқали халққа мурожаат қилиб, шундай деган эди: “СССРда қолишимиз керак. Баъзилар истаётгандек, мустақил бўлиб қолсак, 200 га яқин давлатда элчихона очишимиз керак бўлади. Ахир, бунга пулимиз йўқку!”

Табиий, у “баъзилар” деганда “Бирлик”ни назарда тутарди. Чунки, у пайтда “Эрк” лидерлари эски СССРда қолишимиз керак деб пропаганда олиб боришгани ҳаммага маълум факт.

Хуллас, Ўзбекистонимиз олдида муаммолар кўп: Колумбияда элчихона очиш учун қаердан пул топамиз ва бундай ибтидоий президентдан қачон қутиламиз.