11 October 2012
23:26 - Ўзбекистон Исломий Ҳаракати етакчилари бирин-кетин йўқ қилинмоқда, навбат бошқа “ҳаракатча”ларгами?
Афғонистон ва НАТО ҳарбий кучлари кеча биргаликда Қундузда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати етакчиларидан бирини ҳибсга олди, деб хабар қилди Халқаро Тинчликни сақлаш Кучларининг Коалициясининг матбуот хизмати. Маълумотларга кўра, мазкур шахс ҳаракатнинг молиявий фаолиятини бошқарган, шунингдек, қурол-яроғ савдоси ва молиявий таъминотга етакчилик қилган. Коалиция воизларига кўра, шу йилнинг 2 октябрида ҳам ЎИҲ етакчиларидан бири ҳибсга олинганди. Шу йилнинг 19 сентярида эса Ҳаракат раҳбарларидан бири бўлган Қори Яҳё қўлга туширилган. Ундан аввал Усмон Одил, аввалроқ Усмон Ғозий йўқ қилинган. Улардан ҳам олдин бу Ҳаракатнинг лидерлари Жума Намангоний ва Тоҳир Йўлдош ҳам ўлдирилганини ҳамма билади.

Албатта, коалиция кучлари жангариларнинг барчасини ўз вақти билан йўқотади. Аммо ўзларини ярим демократ ҳисобловчи, Европадаги демократия ва эркинликлардан фойдаланиб келаётган чала муллалар ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аталмиш гуруҳлар келажакда мамлакатимизда демократик жараёнларнинг йўлида тўсиқ бўлади. Уларни ҳам йўқ қилмагунча миллатнинг келажаги бўлмайди.