11 October 2012
13:23 -
Ҳаж сафарига чиққан бир гуруҳ Тошкентдан 7 октябрь куни кетгани 11 октябрда хабар қилинди
Бугун эрталаб Gazeta.uz сайтининг ўзбекча саҳифаси 4 кун аввалги воқеа ҳақида хабар тарқатди. Нимамиш, Ҳаж сафарига чиққан биринчи юртдошларимиз гуруҳи 7 октябрда Тошкент-Мадина рейси билан учиб кетган эмиш. Қаранг, хабар воқеадан 4 кун ўтгандан кейин берилмоқда.
Бу йил Ўзбекистондан Ҳаж қилиш учун 5 минг киши бориши айтилган хабарда таъкидланишича, юртошларимиз Мадинадан Маккага ҳам ўтишади. Наҳотки, саводсиз журналистлар Ҳаж сафари бу икки шаҳарни ўз ичига олишини сайтнинг ўзбек ўқувчилари билмайди, деб ўйлашади.
Дарвоқе, биз бундан бир неча кун аввал Gazeta.uz сайтининг ўзбекча саҳифаси 1 ойчадан бери янгиланмаслиги устидан кулгандик. Энди бизга кулиш учун имкон ҳам қолдирмадилар, чунки сайтнинг ўзбекча саҳифаси 4 кундан кейин янгиланди. Мана Ўзбекистонда давлат тилининг аҳволи.