11 October 2012
00:33 -
Тошкент метрополитенидаги “Чкалов” бекатининг номи “Дўстлик” бўлди
Пойтахт метрополитени “Ўзбекистон” йўлининг “Чкалов” метро бекати “Дўстлик” деб ўзгартирилди. Қатор оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, метро станциясида жойлашган машҳур совет учувчиси Валерий Чкаловнинг бронза бюсти ҳам олиб ташланган. Бюстнинг олиниши-ю, бекат номининг ўзгариши гўё Президент Ислом Каримнинг совет империясига бўлган антипатияси маҳсули эмиш, деган гаплар ҳам тарқатилмоқда.
Аслида, дейди мухбиримиз, миллий-демократик мухолифат Ислом Каримни тўғридан-тўғри миллатга хоинлик қилишда айблар экан, у ўзини гўёки миллатпарвар қилиб кўрсатиш учун шунга ўхшаш популистик қадамлар қилаишга мажбур бўлаётганини тушиниш мумкин. Демак, мухолифат ўз вазифасини бажармоқда. Айни замонда, станциянинг номи коммунистчасига “Дўстлик” деб аталиши, Ислом Каримнинг эски режимга ностальгияси ҳали ҳам кучли эканлигини кўрсатади. Ана буни йўқ қилиш керак.
Бу мавзунинг ҳеч ким кўрмаётган бошқа томони ҳам бор. Гап метро линиясининг номи “Ўзбекистон” деб аталгани ҳақида кетмоқда. Келажаги буюк давлатимизнинг номи метро йўлига берилиши, мустақилликнинг биринчи йилларида ароққа “Ўзбекистон” номи берилгани билан тенг келадиган аҳмоқликдир.