06 October 2012
15:15 -
Юсуф Жума: Жаноб диктаторга мактублар туркумидан (Гугушанинг одамхўр героинфурушлари)
Гугушанинг одамхўр героинфурушлари
2008 йил сентябрида Бухородаги “Отбозор” турмаси тўраларининг кабинетларидан катта миқдордаги героин топилди. Героинфурушлар турманинг Бош опера Отабек Собиров, “Отбозор” турмаси МХХ вакили Отабек Сафаров ва турма бошлиғи Самад Шукуровлар эди. Отбозорнинг барча тўралари қочиб кетди. Жиноий қидирув эълон қилинди. Жиноий қидирувдаги Отабек Собиров ва Ботирали Сафаровлар қаерга яширинганлар?! Отбозор турмасига “яширинганлар”.
Ҳайрон бўлманг Ислом Абдуғаниевич! Сизку ҳайрон бўлмайсиз, ўқувчи ҳайрон бўлиши мумкин. Чунки Сизга бари аён. Отабек Собиров ва Ботирали Сафаровлар сотган героин Гулнора Каримованинг героинлари эди. Жиноий қидирув қилинган куннинг эртасига Гугушанинг героинфурушлари ўз ишларига қайтадилар.
Одатда мактубни шу ерда тугалласа бўлади, журналистлар, ёзувчилар одатда шу йўлни тутадилар.
Замон шу!
Ахборот асри!
Фикрлаш асри эмас!
Жаҳолат асри!
Тафаккур асри эмас!
Баъзилар космосга учаяпмиз, ғалати компютерлар ясадик дейишлари мумкин. Аммо бу тафаккурнинг жисмоний эҳтиёжларини қондирувчи қисми холос. Асаларининг асал йиғиши, яшаши ҳам мана шундай мураккаб жараён дейишади. Лекин бечора асалари ўлиб тирилиб йиғнаган асалини кимлар ейишини ўйламайди. Фикрламайди, ҳаёти беҳикмат.
Тафаккурнинг асосий қисми ҳикматдир.
Тангрининг китоблари ҳикматдир!
Пайғамбар ҳадислари ҳикматдир!
Донишлар сўзлари ҳикматдир!
Лекин Жаноб Ислом Абдуғаниевич, сиздай жоҳил одамга нега бу сўзларни ёзаяпман?! Ахир бир сўзини ҳам тушунмайсизку! Тўғри, сиз билан мендан бўлак ўқувчи ҳам бор.
Афсуски, ўқувчи ҳам фикрлашдан йироқ.
Эл ўзингиздай жоҳил!
Ҳукумат ўзингиздай жоҳил!
Мухолифат ўзингиздай жоҳил!
Ҳамма ахборотга қизиқади.
Фикрга ҳеч ким қизиқмайди. Чунки бир жоҳил олим ёзибди: қайси тилда ахборот кўп бўлса ўша тил бой тил!
Йўқ жаноб олим!
Қайси тилда фикр кўп бўлса, ҳикмат кўп бўлса ўша тил бой тил!
Алқисса соддароқ йўга ўтаман:
Нега халқнинг асосий қисми ғару бесақолга айланди?!
Фақат иқтисодий етишмовчиликми?!
Фақат жаҳолат туфайлими?!
Бир латифанома сўз:
Ўликлар жамланиб ваҳимали хабарни муҳокама этишибди.
- Ёр юзидаги бор одамзот қирилибди!
- Бирон бир халқ омон қолмабдими?!
- Наинки бир халқ, бир инсон ҳам қолмабди!
Наҳотки, боиси не?!
Зинзила бўлганми?!
Йўқ!
- Ёр ўз ўқидан чиқиб кетганми?!
- Йўқ!
Суҳбатга ядро қуролининг отаси Алберт Эйнштейн аралашибди:
- Мен башорат этгандим: Худо ибтидони, мен интиҳони яратдим деб. Қуролим
ишлатилган бўлиши мумкин!
- Йўқ, - дебди немис олими Героин, - Боиси аниқланди, одамзот героиндан қилинган.
Менинг бу ҳазилим остида одамзотнинг эртанги, бизнинг халқимизнинг бугунги қисмати бор.
Ислом Абдуғаниевич! Кечирасиз жаноб сўзи қолиб кетибди. “Жаслиқ”даги одат бўйича барча раҳбарларга, соқчидан президентгача “Гражданин начальник” деб мурожаат қилмоқ керак. Жаноб гражданин началник Ислом Абдуғаниевич! Героин бизнинг халқни қарийб ўлдирди. Эркаклар аёлдан қоча бошлади. Аёллар ғарга, эркаклар бесоқолга айланди.
Маълумки, героин эрликнинг заволи.
Хўш героин оммалашуви замон таъсирими?!
Йўқ героин режа асосида оммалаштирилди. Дунёни адолат билан кечагача бошқарган, тафаккурнинг тамал тошин қўйган миллатни охиригача йўқ қилиш учун энг даҳшатли қурол бўлган героиндан фойдаланиш Сиздай миллат душманлари томонидан режа асосида йўлга қўйилди.
Сиз жаноб Ислом абдуғанийевич, афғонистондан вагон-вагон героинни Ўзбекистонга киритдирдингиз. Бу сир аввалги аср охирларида оламга ошкор қилинган. Ҳозир бу иш тепасида Гулнора Каримова турибди. Эрлар қолмагач ўзи ҳам хушторларини четдан излай бошлади.
Эрларнинг ичида эрлар қолмади, деб СССР даврида шеър ёзганман. Афсуски, бироз муболаға билан айтилган сўз букун ҳақиқатга айланди. Героиннинг оммавий тус олишида Сиз ва қизингиз етакчилардандирсиз. Аммо Сизларга ўз вақтида сотилган мухолифат вакиллари ҳам ката ёрдам беришди. Уларга Сизнинг таклифингиз етказилди:
Одам ўлдирасанми, Героин сотасамни, майли, фақат президентга қарши борма!
Рози бўлишди, героин сотишни танлашди. Чунки улар ишлаб бир пул топишга, ишлаб яшашга ярамайдиган ялқов кимсалар эдилар. Уларнинг жойларда одамлари бўлиб бутун республика героин бозорига айланди. Кейинчалик Сизга ёқмаганлари қамалди, ё хорижга кетди. Героин савдосида ҳам Сиз якка ҳоким бўлиб қолдингиз. Ҳозир эса бу савдо бошида Гулнора Каримова турибди.
Мени Ислом Абдуғаниевич Отбозордан Тоштурмага, Тоштурмадан Нукусга, Нукусдан Тоштурмага, Тоштурмадан Жаслиққа , Жаслиқдан Нукусга қарийб тўрт йил давомида воронокда, столипинда этап этдирдингиз. Героин масаласини чуқур ўргандим. Гулнора Каримованинг героинфурушлари тонналаб героин билан қўлга олинади, турмага келтирилади, эртасигаёқ озод бўлади. Ҳужжатлар йўқотилади. Отабек Собиров, Ботирали Сафаров ва Самад Шукуровлар отбозорда менга айтишди:
Эй Юсуф Жума! Отахонни майли, қасдинг бор экан ёмонла, лекин опахоннинг ишларини нега текшира бошладинг?
Опахон ким?
Отамизнинг қизи!
Гулнорами?! Ахир унинг ҳар қадами жиноят! Нега Сизлар кеча қўлга олинган героинфурушни букун озод этасиз?! Чунки Гулноранинг одами!
Сенга нима?! Шу ерда ҳам тинч юрмаяпсанми?!
Героиндан халқ қирилади.
Қирилса нима?! Ота сени яширган Қоракўлликларни қириб ташла дедилар! Ҳаммасини турмада ўз қўлим билан ўлдираман! Ота учун керак бўлса йигирма ети миллионни қирамиз! Россия бор, Путин бор! Хитой бор, кучимиз етмаса улар ёрдам беради!
Опахон ҳақида билганларинг ичингда кетади! Тонналаб героиб билан қўлга олсак ҳам қўйворамиз! Қўлингдан нима келади?! Ёзаман дейсанми?! Энди воронокларда қийналиб ўласан! - деб мени дубинка билан савалай бошлади. Отабек Собиров ўзи ҳам Гулноранинг героинфуруши бўлиб чиқди.
“Отбозор” да диндор маҳкумларга Қуръони Каримни ҳожат чоғи ишлатишга мажбурлаётганлар, бесаноқ сиёсий маҳкумлар қотиллари, Гугушанинг героинфурушлари - Отабек Собиров ва Ботирали Сафаровлар жиноий қидирувда пайти “Отбозор”да маҳбусларни ўлдираётгандилар. Менда ўлдирилган маҳбуслар рўйхати бор. Бу ҳақда ва сохта жиноий иш узоқ вақт сақлангани ҳақида яна алоҳида ёзаман.
Жаноб Диктатор!
“Қабр қайғуси ёхуд Яна, яна, яна…” асаримда Сизни мутант деб ёзганман.
Мутант шундай нарсаки, радиация таъсирида уч тўрт сантиметрлик жонзотлар 50-60 метрлик даҳшатли махлуққа айланади. Ҳатто кемаларга ҳужум қилиб уларни эб бошлайдилар. Сиз эса икки метрга яқин йиртқичсиз! Нафс радиацияси сизни шундай улкан махлуққа айлантирганки, на Ўзбекистоннинг остида, на устида сиз емаган бирор жонзот, бирор нарса қолмаётир.
Сиз эса ҳамон Яна, яна, яна… демоқдасиз. Гугуша сиздан ҳам ўтиб тушди. Яна, яна, яна…. демоқда.
Бахти қаро мутантлар!
Элни фикрламайдиган элга айлантирдингиз!
Фикрлашдан қолган халқ ўлади!
Аждодлари ким эдию, авлодлари нима…
Худодан сўнг дунёни
Қурган эди Ўғизхон!
Бойкентдан то Румгача
Юрган эди Ўғизхон!
Бугунчи, қайга борсак
Фақат хўрлик кўрамиз.
Дунё - ўз уйимизда
Ижарага турамиз!
Темур меъмори бўлиб
Оламни этди обод.
Дунёнинг асл номи
Ҳумоюн Темуробод.
Букун болаларимиз
Бизни қилар қатағон.
Аждод чўриларидан
Туғилганлар ҳукмрон.
Ёраб, биз гуллар экиб,
Мудом тикан ўрамиз.
Дунё ўз уйимизда
Ижарага турамиз!
Тарихлар ўчирилди
Ёлғонлар кўчирилди.
Бургутлар осмонига
Пашшалар учирилди.
Мард аждодлар ўрнида
Номард авлод туғилди.
Туркистоннинг бошига
Бало қазо ёғилди.
Ўзбекистон дунёга
Тун кун ёмби беради.
Лекин қарздор оламдан
Ижарага туради.
Завол ўзимиздандир
Дайди итдек юрамиз.
Дунё - ўз уйимизда
Ижарага турамиз!
5 октябрь 2012 йил